16
V ATANDOSH February 15 | 15 февраль, 2013 www.Vatandosh.com Issue № 23 Конгресс ILLEGAL ни LEGAL қилмоқчи “Бизнес Институт” Инглиз Тили курслари! 9 Бет 6 Бет «Қора бозор»га қарши оммавий кураш бошланган Ўзбекистон ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан «қора бозор»да валюта айирбошлашнинг олдини олиш борасида изчил чоралар кўрилмоқда. Чунончи, шу йилнинг 1 февралидан чет эл валютасини нақдга сотиш тизими бекор қилинди. 5 Бет Сенатор халқаро аэропортдаги муаммони тан олди “Ўзбекистон ҳаво йўллари” ташкил этилганининг 21 йиллиги муносабати билан уюштирилган матбуот анжумани давомида авиакомпания директори Валерий Тян Тошкент халқаро аэропортида юк ташувчи аравачалар сони камлигини тан олди. 5 Бет Россия фазовий ҳужумга учради 15 феврал куни бир вақтнинг ўзида Челябинск, Свердлов, Тюменск ва Курган вилоятларига фазовий чиқиндилар келиб тушган... 4 Бет

ILLEGAL ни LEGALn.ziyouz.com › books › jurnallar › vatandosh › vatandosh_23_2013.pdfйили авиакомпания 2,6 миллион йўловчини манзилига

  • Upload
    others

  • View
    8

  • Download
    0

Embed Size (px)

Citation preview

Page 1: ILLEGAL ни LEGALn.ziyouz.com › books › jurnallar › vatandosh › vatandosh_23_2013.pdfйили авиакомпания 2,6 миллион йўловчини манзилига

1www.vatandosh.comVATANDOSH 15 февраль, 2013 йил №23

VATANDOSH February 15 | 15 февраль, 2013 www.Vatandosh.com Issue № 23

КонгрессILLEGALни

LEGALқилмоқчи

“Бизнес Институт”

Инглиз Тили курслари!

9 Бет

6 Бет

«Қора бозор»га қарши оммавий кураш бошланганЎзбекистон ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан «қора бозор»да валюта айирбошлашнинг олдини олиш борасида изчил чоралар кўрилмоқда. Чунончи, шу йилнинг 1 февралидан чет эл валютасини нақдга сотиш тизими бекор қилинди. 5 Бет

Сенатор халқаро аэропортдаги муаммони тан олди“Ўзбекистон ҳаво йўллари” ташкил этилганининг 21 йиллиги муносабати билан уюштирилган матбуот анжумани давомида авиакомпания директори Валерий Тян Тошкент халқаро аэропортида юк ташувчи аравачалар сони камлигини тан олди. 5 Бет

Россия фазовий ҳужумга учради15 феврал куни бир вақтнинг ўзида Челябинск, Свердлов, Тюменск ва Курган вилоятларига фазовий чиқиндилар келиб тушган... 4 Бет

Page 2: ILLEGAL ни LEGALn.ziyouz.com › books › jurnallar › vatandosh › vatandosh_23_2013.pdfйили авиакомпания 2,6 миллион йўловчини манзилига

2www.vatandosh.comVATANDOSH 15 февраль, 2013 йил №23

Россия фазовийҳужумга учради

Депутатлар оғзаки тортишувдан муштлашувга ўтиб кетди

“Ўзбекистон ҳаво йўллари”самолётларида носвой чекиш тақиқланди

Ўзбекистон Шимолий Кореянинг ядро синовини қоралаб чиқди

Мамлакат Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабарига кўра, 15 феврал куни бир вақтнинг ўзида Челябинск, Свердлов, Тюменск ва Курган вилоятларига фазовий чиқиндилар келиб тушган. Чиқиндиларнинг ер билан тўқнашуви натижасида бир неча портлашлар содир бўлган. Портлаш тўлқинлари, хусусан Челябинск вилоятидаги 130 ва 15-мактаб ойналарини чилпарчин қилган ва бирданига бир неча ўқувчининг енгил ва оғир даражада жароҳат олишига сабаб бўлган. Челябинск мис заводига ҳам кучли шикаст етган, завод ишчиларига кўра, корхона ҳудудидаги бир нечта бинолар қулаб тушган ва уларнинг остида одамлар бор.

Кун давомида келаётган хабарларга кўра, ҳозиргача Челябинск вилоятидаги шифохоналарга 100дан зиёд одам мурожаат қилган. Уларнинг барчаси айнан фазовий чиқиндилар ёмғиридан жароҳат олган. Шифокорлар мурожаат

қилганларнинг ҳеч қайсиси жиддий хавотир туғдирмаётгани, улар ойна синиқларидан жароҳатлангани ва бу жароҳатлар у қадар йирик эмаслигини айтмоқда.

Вилоят губернатори ҳамма шифокорларни ўз иш жойида қолишни ва барча шифохоналарда мурожаат қилувчилар учун зудликда малакали ёрдам кўрсатилиши ҳақда кўрсатма берган. Маҳаллий расмийлар етказилган талофат миқёси ўрганиб чиқилиши ва зарар кўрганларга молиявий ёрдам кўрсатилишини айтмоқда.

Бугунгача ошкор қилинган маълумотларда айтилишича, Челябинск аҳолисини саросимага солиб бир қатор “бузғунчилик”ларга сабаб бўлган метеорит, вилоят яқинидаги Чебаркўлга бориб тушган. Вилоят губернатори метеорит етказган зарар ҳақида тўхталар экан, у 33 миллион АҚШ долларидан кўпроқ суммани ташкил этаётганини айтган, 100 дан ортиқ хонадон таъмирталаб ҳолга келган. Президент Владимир

Грузия Миллий парламентининг икки депутати, маҳаллий т е л е в и д е н и е л а р д а н биридаги жонли эфир пайти бир-бири билан муштлашиб кетган. Муштлашув парламентда кўпчиликни ташкил этувчи фракция аъзоси Коба Давиташвили ва нисбатан кам ўринга эга бўлган фракция вакили Серго Ратиани ўртасида юзага келган. Маълум бўлишича, Ратиани бир неча бор, жонли эфир пайти аппоненти сўзини бўлган, унинг ўз фикрини тўлиқ баён этишига қўймаган, боз устига

Грузия ҳукумати ва Давиташвилини мамлакатдаги сиёсий ва ижтимоий инқироз муаллифлари ва бош айбдорлари деб атаган. Сабр косаси тўлган Давиташвили баҳс қоидаларини четга суриб ошкора таҳдидга ўтган, хусусан ўз оппонентига қарата, “мен ҳаммангни йўқ қилиб ташлайман, ҳаммангни бир ўзим мажақлаб ташлайман, истаган жойингни айт, бориб дабдалангни чиқараман”, деган.

Г р у з и я д а г и ҳамкасбларимизнинг таъкидлашича, ошкора таҳдиддан кўнгли тўлмаган Давиташвили ўз оппонентини котилликда айблай бошлаган, уни уччига чиққан қотил деб атаган. Бу сафар Ратиани жазавага тушган ва ўрнидан сапчиб туриб, боятдан бери қулоғини қоматга келтираётган Давиташвилига қарата мушт отган. Кутилмаган “ҳамла”дан бир муддат тиниб қолган Давиташвили тезда

Ўзбекистон Республикаси Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг буйруғи билан, “Ўзбекистон ҳаво йўллари” хизматларидан фойдаланиш талаблари ўзгартирилди. Унга кўра, йўловчи ҳаво кемаси ичида гиёҳванд моддаларни, тамаки маҳсулотларини (носвой ва бошқаларни ҳам) истеъмол қилиши, шунингдек, электрон сигаретлардан фойдаланиши, ташувчи томонидан истеъмол учун таклиф қилинган белгиланган меъёрдан ташқари, шунингдек, бож олинмайдиган савдо дўконларидан сотиб олинган алкоголь истеъмол қилиши тақиқланади.

Кейинги пайтларда йўловчилар, айниқса, маст йўловчилар самолётлар парвозига жиддий ҳалақит бераётган ҳолатлар кўп учрамоқда. Хусусан, ўтган ҳафта Москвадан Таиландга учган “Аэрофлот” компаниясига тегишли самолёт маст йўловчининг

Ўзбекистон Репспубликаси Ташқи ишлар вазирлигининг “Жаҳон” ахборот агентлиги тарқатган баёнотда келтирилишича, “Ўзбекистонда Корея халқ демократик республикаси томонидан ўтказилган навбатдаги ядро синовларини ҳавотир билан қабул қилишди. Бу БМТ Хавфсизлик кенгаши резолюциясининг қўпол равишда бузилиши бўлиб, минтақа ва дунё хавфсизлигига тўғридан-тўғри таҳдид солади”, дейилади расмий баёнотда.

Ўзбекистон Пхеньянни дунё ҳамжамияти фикрига қулоқ солиш ҳамда истиқболда бундай провакацион ҳаракатлардан тийилишга чақиради. Бундай

ўзини ўнглаб олган ва жавобий зарба учун оппоненти томон отилган. Жонли эфирда икки депутатнинг ростмона кураши энг авжига чиққан пайт “можаро”га телевидение қўриқчилари аралашиб, икки оппонентни ажратиб қўйган. Шундан сўнг Ратиани телевидение томошабинларидан узр сўраб, бу қадар жазавага тушиб беодоблик қилишига, оппонентининг ҳақоратлари ва туҳмат тўла айбловлари ундаганини айтган.

Телевидение журналистларига кўра, икки депутат ўртасидаги баҳснинг бу қадар қизғин тус олишига, 8 феврал куни мамлакат Миллий кутубхонаси ёнида рўй берган воқеа таҳлили сабаб бўлган. Ўшанда, Грузиянинг амалдаги президенти Михайил Саакашвили тарафдорларидан иборат депутатлар бир гуруҳ мухолифатчилар томонидан дўппосланган эди. Шу куни, маълум бўлишича, М.Саакашвили кутубхонага келиб, миллатга мурожаат қилиши кутилаётган бўлган. Айни шу сабаб кутубхона олди мухолифат вакиллари томонидан қамалга олиниб, у ерга етиб келган депутатлар оломон ғазабига учраган.

ҳаракатларидан сўнг Тошкент халқаро аэропортига қўнишга мажбур бўлган эди. Йўловчи ва унинг турмуш ўртоғи Ўзбекистон ички ишлар ходимлари ихтиёрига топширилган эди. Ушбу воқеадан сўнг Россияда йўловчиларнинг “қора рўйхати”ни ишлаб чиқиш, ҳаво кемаси бортида ичишни тақиқлаш бўйича таклифларнинг ўртага ташланишига олиб келди.

“Ўзбекистон ҳаво йўллари” Европа, Америка, Яқин Шарқ, Осиё мамлакатларидаги 21 шаҳарга, МДҲдаги 22 шаҳарга, шунингдек, 11та маҳаллий йўналишлар бўйича парвозларни амалга оширади.Ўтган йили авиакомпания 2,6 миллион йўловчини манзилига етказган.

ҳаракатлар Корея ярим оролидаги ишонч ва тинчликни қарор топтиришга ҳалақит беради, дейилади Ташқи ишлар вазирлиги томонидан эълон қилинган мурожаатда.

Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг 12 февраль куни Шимолий Корея учинчи марта ядро синовини амалга оширди. Портлаш кучи 6-7 килотоннани ташкил қилгани хабар қилинган.

АҚШ геология хизмати (USGS) 12 феврал куни эрталаб Шимолий Корея худудида ядро синовлари ўтказилган полигондан унча узоқ бўлмаган жойда 4,9 магнитудали ер ости силкинишини қайд этган.

Путин, етказилган зарар миқёси ва уни тиклаш ишларига алоҳида эътибор қаратишни айтиб, зарар кўрган фуқароларга маънавий ва моддий ёрдам етказилишини ваъда қилган.

Шу билан бирга, президент Россия ҳали қиш мавсумининг аёзли кунларидан тўлиқ қутилиб улгурмагани боис, биринчи галда ойналари синган бинолар ва аҳоли турар жойларига янги ойналар

ўрнатиш зарурлигини таъкидлаган.ВВС радиосининг Россия

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги баёнотига таянган ҳолда хабар қилишича, Уралский Федерал округи устида метеорит ёмғири эмас, метеорит портлаши юз берган. Метеорит портлашининг кучи Хиросима шаҳрига ташланган бомба кучининг ярмига тенг бўлгани таъкидланмоқда.

“Метеорит секундига 30

километр тезлик билан Ернинг атмосфера қатламига кирган. Метерит Ердан 60-70 километр баландликда бўлган пайтида биринчи портлаш юз берган. Ана шу портлаш Челябинск шаҳридаги уйларнинг ойналарини синдириб юборган”, дея хабар қилади ВВС.

PUBLISHER:Farhod Sulton

[email protected]

Deputy Editors:Murod G‘afurov

Mavlon Shukurzoda

Managing Editors:Jora Bo’takozLutfulla To’ra

Narkhudja SadikovTamara NazarovaAbdulvohid Sabri

Abdurahim KhamidovAbdurahmon Mamadjanov

Hikmat Sulton

Technical Manager:Shohruh Kenjaev

Editorial and Executive office:

2667 Coney Island Ave.Brooklyn. NY. 11223

Phone: (212) [email protected]

All materials in this newspa-per have been copyrighted and are the exclusive proper-ty of Vatandosh, Inc, and can-not be reproduced without the due consent of the pub-lisher. The views and opinions expressed by our columnists do not necessarily refl ect the editors’ point of view. We are not responsible for con-tents of advertisements and products and establishments advertised in Vatandosh.

To adverTise in“vaTandosH”please call:

(212) 372-3050

“ВАТАНДОШ”ГА ОБУНА БЎЛИНГГазетамиз ҳар ой хонадонингиз меҳмони бўлсин!

www.vatandosh.com/obuna

Page 3: ILLEGAL ни LEGALn.ziyouz.com › books › jurnallar › vatandosh › vatandosh_23_2013.pdfйили авиакомпания 2,6 миллион йўловчини манзилига

3www.vatandosh.comVATANDOSH 15 февраль, 2013 йил №23

«Қора бозор»га қарши оммавий кураш бошланган

Айримлар ҳали ҳам Ўзбекистонда АҚШ ҳарбий базасини излашмоқда

Ўзбекистон ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан «қора бозор»да валюта айирбошлашнинг олдини олиш борасида изчил чоралар кўрилмоқда. Чунончи, шу йилнинг 1 февралидан чет эл валютасини нақдга сотиш тизими бекор қилинди.

Чакана савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасида нақд хорижий валютада ҳисоб-китоб қилиш устидан назорат кучайтирилди. Шу мақсадда Ўзбекистон Солиқ қўмитаси таркибида Чакана савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасида нақд хорижий валюта муомуласига йўл қўймаслик устидан назорат қилиш, қисқа муддатли текширишларни ташкил этиш бўйича махсус бошқарма тузилди.

Kun.uz сайтининг «РИА Новости» ахборот агентлигига мухбирига таяниб ёзишича, Ўзбекистонда ноқонуний валюта айирбошлаш билан шуғулланувчи шахсларни оммавий ҳибсга олишлар бошланди. Унга кўра, шу йўл билан ҳукумат, яқинда жорий этилган – жисмоний шахсларга хорижий валютани нақдсиз сотиш

Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти бош котиби Николай Бордюжа айтишича, Ўзбекистоннинг ОДКБдан чиқишидан Американинг ушбу мамлакатда ҳарбий базаси очилгани ҳақида ахборотлар йўқлигини маълум қилган. «Бундай қарор (базалар бўйича қарор) — Ўзбекистон раҳбариятининг ўз иши. Ҳозирча, билишимча, Ўзбекистон раҳбарияти бундай қарор қабул қилгани йўқ», деди ташкилот бош котиби.

У, шунингдек, Ўзбекистон ОДКБ учун ўта муҳим шерик эканлигини қайд этиб, унинг иштирокисиз минтақада айрим дастурларни амалга ошириб бўлмаслигини айтиб ўтган. Бордюжанинг фикрича, Ўзбекистоннинг ОДКБдан чиқиши ташкилот фаолиятига жиддий таъсир кўрсатмайди.

Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти 1992 йилда ташкил топган бўлиб, ўтган йили Ўзбекистоннинг ундан чиқиши туфайли ҳозирда Арманистон, Белорусь, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия, Тожикистон аъзо ҳисобланади.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йили расмий ташриф билан Тошкентга келган С.Лавров Ўзбекистоннинг ОДКБга аъзолигини тўхтатиши ҳақиқадаги қарорини таассуф билан тилга олди. “Биз, албатта, бундай қарор қабул қилинганидан афсусдамиз.

Аммо бу Ўзбекистоннинг суверен танловидир. Тегишли мурожаат ОДКБ давлатлари раҳбарларига юборилган… Шунга қарамасдан, Ўзбекистон бизнинг иттифоқдошимиз бўлиб қолаверади”, деган эди С. Лавров. Шуни алоҳида

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки 2013 йилнинг 1 февралидан жисмоний шахсларга чет эл валютасини банк тўлов карточкаларидан фойдаланган ҳолда сотишнинг такомиллаштирилган тартиби жорий этилиши муносабати билан қўшимча изоҳ берди. Бу ҳақда Марказий банкнинг расмий сайти маълум қилади.

Сайтда кўрсатилишича, Ўзбекистон Республикаси резидентлари ва норезидентлари учун чет эл валютасидаги

тартиби сабаб миллий валюта – ўзбек сўмининг қадрсизланишига ҳалал беришни мақсад қилган.

«Энди нақд хорижий валютани сотиб олиш имкони йўқлиги сабаб, унинг тақчиллиги юзага келади, бунинг натижасида валюта маҳаллий сўмга нисбатан кескин қимматлашади. Бунинг олдини олиш учун эса ҳукумат бир вақтнинг ўзида «қора» брокерларни ҳам йўқотишга қарор қилган. Брокерлар бўлмаса, валютани сотиш ва сотиб олиш имкони ҳам бўлмайди, ўз-ўзидан, валютага талаб ҳам бўлмайди ҳамда валюта нархи қимматлашмайди», – деб ёзади «РИА Новости» манбаси.

«Новости Казахстан» ахборот агентлигининг ёзишича, Ўзбекистон ҳукумати томонидан кўрилаётган чора-тадбирлар натижасида «қора бозор»да чет эл валюталарининг, чунончи, долларнинг нархи кескин туша бошлаган. Хусусан, банкларда нақдга чет эл валютасини сотиш тизими бекор қилингач, долларнинг «кўча нархи» 2920 сўмгача кўтарилган бўлса, шу ҳафта бошидан унинг нархи

қайд этиш керакки, 2012 йил 19 декабрь куни Тошкент расман ОДКБдан чиқди.

Шуни алоҳида қайд этиш керакки, сўнгги пайтларда АҚШ ва Ўзбекистон ўртасидаги муносабатларнинг янада кучайиб бораётгани бошқа бир давлатлар оммавий ахборот воситалари томонидан турлича талқин қилинмоқда. Чунончи, ўтган йили Қозоғистоннинг “Литер” газетаси Американинг Ўзбекистонга бундай катта эътибор қаратиши Ўзбекистон — АҚШ муносабатларининг истиқболлари билан бевосита боғлиқ, деб ёзган эди.

Яъни АҚШ Ўзбекистонда ҳарбий база очилиши бўйича келишувга эришиши мумкин, деб тахмин қилишган эди. Аммо ўтган йили Ўзбекистон расмий ташриф билан келган АҚШ делегацияси раҳбари Роберт Блейк АҚШ Ўзбекистон ҳудудида ҳарбий база очиши мумкинлиги ҳақидаги хабарларни рад этган эди.

Ўзбекистон Республикасининг ўтган йили қабул қилинган Ташқи сиёсий фаолияти концепциясига кўра, Ўзбекистон Республикаси қўшни давлатлардаги қуролли зиддиятларга ва танг вазиятларга тортилишининг олдини олиш юзасидан сиёсий, иқтисодий ва бошқа чора-тадбирларни

маблағларни уларнинг депозит ҳисобварақларига кирим қилиш ҳамда ушбу ҳисобварақлардан банк мижозининг биринчи талаби билан чет эл валютасидаги маблағларни тўсиқларсиз ечиб бериш ва уларни амалдаги қонунчилик талабларига мувофиқ мижозлар ўз хоҳишларига қараб фойдаланиши бўйича амалдаги тартиб сақланиб қолди.

“Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган автомобилларни ва авиачипталарни тижорат банкларида очилган ҳисобварақларидан банк

барқарорлашиб, пасая бошлаган. Чунончи, сўнгги маълумотларга қараганда, 6 февраль куни «қора бозор»да 1 АҚШ доллари 2650-2750 сўм атрофида баҳоланган.

Айни чоғда кўча-кўйда, бозорларда чет эл валютасини эмин-эркин сотиш ҳолатлари кескин қисқарган. Ўзбекистонда «қора бозор» курси мамлакатга келтирилаётган импорт маҳсулотлар, чунончи, озиқ-овқат ҳамда ноозиқ-овқат маҳсулотлари нархига ҳам таъсир кўрсатади. Кўпчилик ҳукумат бошланган ишни охирига етказиши, уни маълум вақт ўтгач, тўхтатиб қўймаслиги кераклигини айтишмоқда.

кўради, шунингдек ўз ҳудудида хорижий давлатларнинг ҳарбий базалари ва объектлари жойлаштирилишига йўл қўймайди.

Бундай стратегик аҳамиятга эга ҳужжатнинг айнан шу кеча-кундузда қабул қилинаётгани ҳам бежиз эмас. Бу биринчи галда мамлакатнинг турли сиёсий ўйинларда иштирок этмаслик (ОДКБ) учун кафолат бўлса, иккинчидан, бугунги сиёсий қалтис бир шароитда мамлакат учун энг мақбул йўллардан ҳисобланади.

АҚШнинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Жорж Крол “Фарғона” ахборот агентлигига берган интервьюсида Америка Ўзбекистонда ҳарбий база очишни режалаштирмаётганлигини яна бир карра таъкидлаб ўтди. “Ўзбекистон ҳукумати билан бу борада ҳеч қанақа музокара олиб борилмаган”, деди элчи жаноблари.

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Олий Мажлис Сенатининг тўққизинчи ялпи мажлиси Ўзбекистон Ташқи сиёсий фаолияти концепцияси юзасидан қилган маърузаси чоғи Ўзбекистонда хорижий давлатларнинг ҳеч қандай базаси ёки шунга ўхшаш объектлари очилмаслигини маълум қилган эди.

Умуман, Ўзбекистон ҳарбий базалар ва ҳарбий блоклар бўйича ўз муносабатини қатъий илгари сурган бўлиб, аксарият мамакатларда бу борада ҳали ҳам турли саволлар қолаётгани ажабланарли. Чунки Ўзбекистон ва АҚШ барча саволларга жавоб бериб бўлган. Айримлар эса ҳали ҳам Ўзбекистон ҳудудида АҚШнинг ҳарбий базасини изламоқда…

тўлов карточкаларидан фойдаланган ҳолда чет эл валютасида сотиб олиш тизими ўз кучини сақлаб қолди”, дейилади Марказий банк ахборотида.

Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг 1 февралидан ваколатли банклар томонидан Ўзбекистон Республикаси резиденти бўлган барча жисмоний шахсларга чет эл валютасини нақдсиз шаклда, уларнинг шахсий банк пластик карточкасидаги миллий валютани чет эл валютасидаги халқаро тўлов карточкасига ўтказиб бериш йўли билан сотиш механизмини жорий этиш ҳақида қарор қабул қилинди.

Ярашув институти 138 минг нафардан ортиқ кишини қамоқдан сақлаб қолди

6000 зиёратчи Ҳаж ва Умра сафарига чиқади

Сенатор халқаро аэропортдаги муаммонитан олди

Ўзбекистон Марказий банки жисмоний шахсларга чет эл валютасини сотиш бўйича қўшимча изоҳ берди

Ўзбекистонда 2012 йилда фуқаролик ишлари бўйича судлар томонидан 161 мингдан ортиқ иш кўрилиб, уларнинг 84,7 фоиздан зиёди бўйича ҳал қилув қарорлари чиқарилди. Мазкур қарорлар бўйича даъво талабларининг 89,4 фоиздан ортиғи қаноатлантирилди. Шу билан бирга, 658 миллиард сўмдан зиёд маблағ ундириш ҳақида 1,9 миллиондан ортиқ суд буйруғи чиқарилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий судида умумий юрисдикция судларининг 2012 йил давомида одил судловни амалга ошириш борасидаги фаолияти натижалари ҳамда истиқболдаги устувор вазифаларга бағишланган кенгайтирилган раёсат йиғилишида айтиб ўтилган.

Судлар томонидан 2012 йилда кўрилган жиноят ишлари сони 2011 йилга нисбатан 9,9 фоизга, маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишлар сони эса 3,1 фоизга камайди. Айрим жиноят турлари, хусусан, ўғрилик,

6000 нафар ўзбекистонлик зиёратчи бу йили муқаддас ҳаж ва умра амалларини бажариш учун Саудия Арабистонининг Макка ва Мадина шаҳарларига боради. Мамлакат Вазирлар Маҳкамаси қошидаги Дин ишлари бўйича қўмита маълумотларига кўра, жорий йил учун муқаддас зиёратга борувчиларни қайддан ўтказиш амалиёти тугатилган.

Фуқароларимизга зарур шарт-шароит ва қулайликлар яратиш, ариза билан рўйхатга олиш даврида издихом ва тартибсизликларга йўл қўймаслик мақсадида икки ҳудудда – Тошкент шаҳри зиёратчиларини рўйхатга олиш “Новза” масжидида ва Тошкент вилояти зиёратчиларини рўйхатга олиш “Зангиота” масжидида ташкил этилган. Умра сафари учун ариза берган фуқароларнинг ҳужжатлари Ҳаж ва умра тадбирларини ташкил этиш бўйича Жамоатчилик кенгаши тасдиқлаган ишчи гуруҳи томонидан расмийлаштирилган.

Маълумотларга кўра, республика

“Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпания ташкил этилганининг 21 йиллиги муносабати билан уюштирилган матбуот анжумани давомида авиакомпания директори, Олий Мажлис Сенати аъзоси Валерий Тян Тошкент халқаро аэропортида юк ташувчи аравачалар сони камлигини тан олди.

Маълум қилинишича, журналистлардан бири Тошкент аэропортидаги “кичик” камчилик йўловчилар учун катта муаммолар туғдираётгани ҳақда тўхталиб, жаноб В.Тяндан бу борада жавоб сўраган. Гарчи савол “Ўзбекистон ҳаво йўллари” матбуот котибининг жаҳлини чиқарган бўлсада, авиакомпания раҳбари бу борада

безорилик, гиёҳвандлик воситалари билан қонунга хилоф равишда муомала қилиш, ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-

торож қилиш, қасддан баданга шикаст етказиш, талончилик, босқинчилик ва ҳаракат хавфсизлиги қоидаларини бузиш каби жиноятлари учун судланганлик кўрсаткичлари ҳам камайди.

2012 йилда ярашув институтининг самарали қўлланилиши натижасида 12 минг нафардан ортиқ, мазкур институт амалиётга жорий қилинганидан буён эса 138 мингдан зиёд шахс жиноий жавобгарликдан озод этилди.

Жиноий жазоларнинг либераллаштирилиши муносабати билан ҳисобот даврида 89 миллиард сўмдан ортиқ моддий зарарнинг ўрнини ихтиёрий равишда қоплаган 2700 нафардан зиёд шахсга нисбатан, ушбу қонун ҳаётга татбиқ қилинганидан буён эса 246 миллиард сўмдан зиёд моддий зарарнинг ўрнини қоплаган 23 мингдан ортиқ шахсга нисбатан озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазо тайинланган.

ҳудудий бирликлари бўйича фуқароларидан тушаётган аризалар эътиборга олиниб, Рамазонда бўлиб ўтадиган умра мавсуми ёзнинг иссиқ кунларига тўғри келаётгани, ўзбекистонлик зиёратчиларнинг аксариятини эса кекса ёшдагилар ташкил этиши, шунга кўра, уларга тегишли ғамхўрлик ва эҳтиром кўрсатиш юзасидан фуқароларга Саудия Арабистонида ибодатларини тўла-тўкис амалга оширишлари учун етарли шароит яратилади. Республика бўйича баҳорги умра мавсумида 4850 нафар, Рамазон мавсумида 1150 нафар, жами 6000 зиёратчини сафарга юбориш режалаштирилган.

тўхталишни лозим топган ва муаммони ошкора тан олган.

Валерий Тян «яқин йилларда» бу муаммо бартараф этилишига ваъда берган. “Қойил қоларлиси, ваъда амали ойларга ва йилларга чўзилмади. Мана, саноқли кунлар ичида ҳал қилса бўлар экан-ку?!

Ўз ишига суст қараётган айрим раҳбарлар талабчанлик ва бирсўзлилик борасида сенатор Тяндан ўрнак олишса, нур устига аъло нур”, деб ёзади Shov-shuv.uz сайти. Айтишларича, ҳозирда аэропорт ҳудудида юк учун мўлжалланган аравалар сони ортиғи билан муҳайё қилинган.

Page 4: ILLEGAL ни LEGALn.ziyouz.com › books › jurnallar › vatandosh › vatandosh_23_2013.pdfйили авиакомпания 2,6 миллион йўловчини манзилига

4www.vatandosh.comVATANDOSH 15 февраль, 2013 йил №23

Ўзбекистонликлар давлат органлари ва мансабдор шахслардан кўпроқ нолишмоқда

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)га келиб тушаётган мурожаатларнинг аксариятида давлат ҳокимияти органлари ва уларнинг мансабдор шахслари ҳ а р а кат и ( ҳ а р а кат с и з л и г и ) устидан шикоят қилиш ҳолатлари кенг учрамоқда. Бу ҳақда подробно.ўз сайти хабар тарқатади.

Хусусан, ана шундай мазмунда Омбудсманга 1391 та мурожаат келиб тушган. Вакилнинг жойлардаги қабулхоналарига 251 нафар киши мурожаат қилган. Улардан 152 таси назоратга олинган бўлса, 99 таси бўйича тегишли тушунтиришлар берилган.

Шуни алоҳида қайд этиш керакки, жорий йилнинг 13 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг 2012 йилдаги фаолияти тўғрисидаги ҳисоботни

эшитдилар.Олий Мажлиснинг Инсон

ҳуқуқлари бўйича вакили С.Рашидованинг маърузасида Омбудсман инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилиш соҳасидаги давлат сиёсатини рўёбга чиқариш борасида тегишли ишларни амалга оширганлиги таъкидланди. Чунончи, 2730 та мурожаат Обмудсман назоратига олинган бўлиб, 452 та мурожаат бўйича ижобий қарор қабул қилинган.

“Ватандош” Омбудсманга бўлаётган мурожаатларни таснифи бўйича ўрганиб чиқиш мақсадида мазкур институтнинг расмий сайтига (www.ombuds-man.uz) мурожаат қилганда, ундаги маълумотлар қарийб 2 йил давомида янгиланмаётганига гувоҳ бўлди.

Соҳибқирон юрган йўллардаБобур халқаро жамоат

фонди қошидаги илмий экспедиция ўз анъанасига кўра, улуғ аждодларимиз ҳаёти ва фаолиятини ўрганиш мақсадида юртимиз ва хорижий мамлакатлар бўйлаб кенг кўламли изланишларини давом эттирмоқда. Жумладан, 2011 йил ёз ойларида экспедиция навбатдаги сафарга чиқиб, буюк Соҳибқирон Амир Темурнинг Олтин Ўрдага юришлари билан боғлиқ керакли маълумотлар тўплади.

Экспедиция аъзолари 2012 йил сентябр ойида Қозоғистон, Россия, Озарбайжон, Арманистон, Грузия, Эрон ва Туркманистон давлатлари бўйлаб навбатдаги сафарни амалга оширдилар.

Сафар мобайнида ушбу мамлакатлар ҳудудидаги 70 дан ортиқ аҳоли пунктларининг тарихи, бугунги куни, меъморий ва археологик ёдгорликлар, музейлар билан яқиндан танишилди, муқаддас қадамжолар зиёрат қилинди. Маҳаллий халқ вакиллари — зиёлилар, ҳунармандлар, олиму уламолар билан учрашдик. Мулоқотларнинг асосий мақсади Соҳибқирон юрган йўллар, улуғ аждодларимиздан қолган моддий-маънавий мэрос борасида янги далил ва маълумотлар тўплашдан иборат эди.

ЯнА КонДУрчА ЖАнггоҲи ҲАқиДА

Шуни таъкидлаш жоизки,

Соҳибқирон Амир Темур 1391 йилги Тўхтамишхонга қарши юриши олдидан ўғиллари — Фарғона давлатининг пойтахти Андижонда ҳукмронлик қилаётган Умаршайх Мирзо ва Хуросон пойтахти Ҳиротда ҳукмронлик қилаётган Шохруҳ Мирзога Дашти Қипчоқ томон йўлга чиқишларини буюради. Уч томондан — Самарқанддан, Андижон ва Ҳиротдан келиб қўшилган жанговор аскарлар Олтин Ўрдага қараб юрадилар.

Буюк Соҳибқирон Амир Темур ва Тўхтамишхон ўртасида энг кескин тўқнашув бўлиб ўтган майдон хусусидаги маълумотлар борган сари кўпаймоқда ва фаразлар янги далиллар билан мустаҳкамланмоқда.

Кондурча (Қундузча) жанггоҳидан топилган моддий маданият излари янада яққол кўзга ташланмоқда. Гап шундаки, Кондурча дарёси ҳавзасидан ХIII-ХIV асрларга оид ашёлар аввалги йилларда ҳам топилган. Аммо кейинги пайтларда маҳаллий ўлкашунослар (А.Опарин, Ю.Бриков, А.Малигин ва бошқалар) Самара вилояти ўлкашунослик музейи олимлари ва Бобур халқаро жамоат фонди билан ҳамкорликда Самара

вилояти ҳудудида илмий изланишлар олиб бормоқдалар. Уларнинг тадқиқотлари натижасида аниқланган осори атиқалар сони ҳозирги вақтда 30 дан ортиб кетган.

Муҳими, зикр этилган жойдан, яъни Кондурча ва Сох дарёлари қўшилган учбурчак кўринишдаги кенг соҳил-майдонда Соҳибқирон ҳарбий қароргоҳининг мудофаа иншоотлари топилган. Лашкаргоҳ шимоли-шарқ ва шимоли-ғарб томонларни ўраб турувчи ҳандақ ва кўтарма ёки тупроқ девор кўринишидаги сунъий ғовдан иборат бўлган.

Мазкур қароргоҳдаги ҳандақ ва кўтарма, девор қуриш усули ва типи Олтин Ўрданинг ўша давр мудофаа иншоотларидан тубдан фарқ қилади. Масалан, Волга бўйидаги Булғор ва Биляр каби археологик ёдгорликлардаги ҳимоя иншоотлари ўз ички

тузилишлари жиҳатидан Кондурчадагига ўхшамайди. Волгабўйи шаҳарлари мудофаа иншоотларида «қозиқ девор» ёки ёғочлардан синч қилиниб, ичи тупроқ билан тўлдирилган. Бу ҳолат Амир Темур қароргоҳлари учун хос эмас.

Ана шундай ўзига хос қурилиш жараёнларини ўрганиш учун биз самаралик ўлкашунослар билан мазкур ҳудудда, яъни, Малая Каменка, Трухмянка, Кочкори қишлоқлари чегарасида археологик кузатув ишларини олиб бордик. Бундан ташқари, П.В.Алабин номидаги Самара ўлкашунослик музейи археологлари билан ҳамкорликда жанггоҳда яна учта назорат қудуқлари (шурфлари) кавланиб, у жойларда маданий қатлам қолдиқлари, ҳатто бир қудуқда бронза даврига оид қатламлар борлиги аниқланди. Шурфлардаги

маданий қатламлар қалинлиги 1,5-2 метрларга боради. Улар ранги-тусидан бир-биридан ажралувчи, юмшоқ агро ётқизиқлардир. Аммо юқоридан ҳисоблаганда 4-қатламда ёғочнинг майда куйик қолдиқлари чиққан.

Ушбу шурфдан тупроқ қатламлари намуналари лаборатория таҳлили учун мутахассислар томонидан Канадага олиб кетилган. Текширув натижалари тэз орада тайёр бўлиши кутилмоқда. Мазкур лаборатория 15-25 йил аниқлиқ билан қатламлар даврини белгилаш салоҳиятига эга илмий марказлардан ҳисобланади. Унинг хулосалари Кондурча жанги тафсилотларига янада ойдинлик киритса ажаб эмас…

Давомикейингисонда!

Page 5: ILLEGAL ни LEGALn.ziyouz.com › books › jurnallar › vatandosh › vatandosh_23_2013.pdfйили авиакомпания 2,6 миллион йўловчини манзилига

5www.vatandosh.comVATANDOSH 15 февраль, 2013 йил №23

Тошкентда Ўзбекистон фуқароси жасади топилди

Россия Федерациясининг Санкт-Петербург шаҳридаги Тошкент кўчасида Ўзбекистон фуқаросининг жасади топилган. Дастлабки маълумотларга кўра, у ўлимидан олдин қийноққа тутилган бўлиши мумкин. Бу ҳақда Россия Федерацияси Тергов қўмитасининг Бош тергов бошқармаси матбуот хизмати хабар тарқатган.

Душанба куни Ўзбекистон

пойтахти номи билан аталадиган кўчада 25 яшар ҳамюртимиз жасади топилган. Ҳозирда Россия Федерацияси Жиноят кодексининг “Қотиллик” деб номланган моддасида кўзда тутилган қилмиш бўйича жиноий иш қўзғатилган.

Матбуот хизматининг айтишича, ҳозирда мазкур жиноят бўйича тергов ва тезкор-қидирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Энг бой россиялик — ўзбекСЕО журнали Россия

миллиардерлари рўйхатини тузиб чиқди. Унга кўра, асли ўзбекистонлик бўлган Алишер Усмонов 18,72 миллиард долларлик мол-дунёси билан биринчи ўринда қайд этилган. Бу ҳақда lenta.ru интернет-сайти ёзди.

Нашрнинг ёзишича, Усмоновнинг бойлиги ўтган йили бироз камайган. Яъни ҳисоб-китобларга кўра, унинг даромадлари 8 фоизга қисқарган. Шуни алоҳида қайд этиш керакки, Алишер Усмонов Bloomberg ва Forbes нашрлари томонидан

ўтказилган рўйхатларда ҳам биринчи ўринда қайд этилган.

2012 йилнинг март ойида Bloomberg асли чустлик бўлган Алишер Усмоновнинг бойлигини 20 миллиард долларга баҳолаб, уни Россиянинг энг бой одами сифатида эътироф этган эди. Октябрь ойида эса у Виктор Вексельбергга биринчи ўринни топширишга мажбур бўлган эди.

Forbes журналига кўра, Алишер Усмонов дунёдаги энг катта таъсирга эга шахслар рўйхатида 67-ўринда қайд этилган эди.

Ўзбекистон Россиядаги иммигрантлар тақдирига расман эътибор қарата бошлади

Россия Федерацияси ташқи ишлар вазирлиги расмий сайти тарқатган хабарга кўра, Ўзбекистон Республикаси меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазири А. Ҳаитов Россия ташқи ишлар вазири ўринбосари Григорий Карасин билан учрашиб, икки томонлама алоқаларнинг бугунги ҳолати, шунингдек, миграция соҳасида ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилган.

Шуни алоҳида қайд этиш керакки, жорий йилдан бошлаб Ўзбекистон расмий доиралари Россияда меҳнат қилаётган ўзбекистонликлар тақдири масаласига жиддий эътибор қарата бошлади.

Чунончи, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов 2012 йилда Ўзбекистонни и ж т и м о и й - и қ т и с о д и й ривожлантириш якунлари ҳамда 2013 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамасининг мажлисида ёшларни иш билан таъминлаш муаммосига тўхталиб, Россияда меҳнат қилаётганлар масаласида жиддий фикр билдириб ўтди.

Президент мамлакатда ёшларни иш билан таъминлаш масаласига жиддий эътибор қаратиш кераклигини алоҳида уқтириб ўтди.

« К о л л е ж л а р н и н г битирувчилари ўз ҳолига ташлаб қўйилган. Улар уч йил ўқиб, мутахассис бўлиб, қайси идоранинг эшигига бориб, иш сўраб юради? Болаларимизнинг иш сўраб юришини умуман ақлимга сиғдира олмайман», – дея Ислом Каримов сўзларини келтиради kun.uz сайти.

«Агар раҳбар бўлсанг, [коллеж битирувчисинининг олдига бориб], уни кўндиришинг керак: «Мана,

янги иш бошланяпти, сенга шунча ойлик бераман, шунча шароит яратиб бераман, эртага ойлигинг яна ошади, ҳали оила бошлиғи бўласан, сенга квартира берамиз…». Мана шу йўл билан болаларимизни ишга жалб қилишимиз керак. Биз эса тескарисини

қиляпмиз – кўра туриб, индамасдан юрардик. Бугун ҳам юрибмиз», – деди Президент.

Ўзбекистон Президентининг таъкидлашича, «агар шу ҳаётда адолат ўрнатилмаса» ҳар хил баландпарвоз гапларни ишлатиб, мақтанишларнинг барчаси «икки пулга қиммат». Президент ёшларни, жумладан, коллеж битирувчиларини иш билан таъминлаш билан боғлиқ нотўғри ҳисоботларни топширган раҳбарларни жиноий жавобгарликка тортиш тўғрисида бош прокурорга алоҳида кўрсатма берди.

Ўзбекистон Президенти эски авлод вакиллари кўрган қийинчиликларни янги авлод вакиллари кўрмасликлари, улар бундай муаммоларга тўқнаш келмасликлари кераклигини таъкидлади. «500 мингдан ошиқ ёшларимиз коллежларни битиряпти. Эртага уларнинг тақдири нима бўлади? Ялиниб юриш – халқимизга умуман ярашмайди. Ўзбекистонда фақат ғурур-ифтихор бўлиши керак. Ўзаро ҳурмат бўлиши керак. Ҳар бир фуқаронинг ҳуқуқини ҳимоя қилишга тайёр туришимиз керак… Агар шу масалалар ҳал қилинмаса, одамларнинг адолатга бўлган ишончини йўқотамиз», – деди Президенти.

Шуни алоҳида қайд этиш керакки, шу йилнинг бошида Москвада Ўзбекистон фуқароси иштирокида кўнгилсиз ҳодиса бўлиб ўтган эди. Яъни, Ўзбекистоннинг Россия Федерациясидаги элчихонаси Москвада ўқувчини белкурак сопи билан уриб, тан жароҳати етказганликда айбланган Ўзбекистон фуқароси Баҳром Ҳуррамовни қўллаб-қувватлаб,

у учун гаров пули тўлашга тайёргарлигини билдирган. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Москвада консули Зафар Абдураҳмонов “Известия” газетасига маълум қилган. Тегишли мурожаат судга юборилган.

“Бизнингча, жанжал йўқ жойдан кўтарилмоқда”, деб таъкидлаган эди элчихона вакили. Айни чоғда консул Ўзбекистон фуқаросига ёрдам беришга тайёргарлигини кўрсатишга жамоатчилик эътиборини қаратишни истамаслигини айтиб ўтган.

Шуни эслатиб ўтиш керакки, шу йилнинг 6 январь куни қорбўрон ўйнаётган болалар Ҳуррамовга қор отишгач. Унинг жаҳли чиқиб, болаларни қувлаган. Синган белкурак сопини улоқтириши натижасида 12 яшар Артем Хотеев тан жароҳати олган. Бу иш жиддий муносабатга сабаб бўлгач, бола ўқийдиган мактаб атрофида яшайдиган оилалар вакиллари Ҳуррамовни қўллаб-қувватлаб, полицияга мурожаат қилган.

Гап шундаки, Артем Хотеев анча оғир хулқли бола бўлиб, ўз синфдошларини жуда қаттиқ дўппослагани ҳақида видеотасвирлар интернетда учрайди. Аниқланишича, бола учун бировга нисбатан зўравонлик қилиш одатий ҳолга айланган.

Умуман, Ўзбекистон ҳукуматининг Россия Федерациясида ишлаётган фуқаролар масаласига жиддий эътибор қарата бошлагани эътиборга моликдир. Чунки сўнгги пайтларда ёш, рус тилидан ва ушбу мамлакат қонунчилиги, талаблари ва қадриятларидан бехабар ёш йигитлар томонидан кўплаб ноқонуний хатти-ҳаракатлар содир ҳолатлари учрамоқда. Айни чоғда уларнинг аксарияти рўйхатдан ўтмасдан меҳнат қилаётганлиги боис уларни ҳуқуқий ҳимоя қилиш, меҳнат муҳофазаси каби масалалар очиқ қолаётган эди.

Шубҳасиз, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг Россия ташрифи бу борадаши муаммоларни икки томонлама музокаралар йўли билан ҳал этишда муҳим аҳамият касб этади.

Босқинчиликда айбланаётганўзбекистонлик ҳибсга олинган

Санкт-Петербургда халқаро қидирувда бўлган Ўзбекистон фуқароси қўлга олинган. Бу ҳақда Россия Федерацияси Ички ишлар вазирлигининг Санкт-Петербург бош бошқармаси матбуот хизматига таяниб, «Регнум» ахборот агентлиги хабар беради.

У Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг «Босчкинчлик» деб номланган 164-моддаси иккинчи қисми билан айбланмоқда. Ушбу моддага

кўра, босқинчилик қурол ёки қурол сифатида фойдаланиш мумкин бўлган бошқа нарсаларни ишлатиб, шунингдек, бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб амалга оширилган бўлса, жавобгарликка тортилади.

Сурхондарё вилоятидан бўлган 20 яшар Ўзбекистон фуқароси ҳозирда Питер ички ишлар органларида ушлаб турилмоқда. Ўзбекистон тарафи бу ҳақда огоҳлантирилган.

АвтоВАЗ ортдақолмоқдаШу йилнинг январь ойида

Россияда сотилган Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган енгил автомобиллар сони 5,7 минг минг донани ташкил қилди. Европа бизнеси ассоциациясининг автомобиль ишлаб чиқарувчилар қўмитаси маълумотларига кўра, GM-Uzbekistan машиналари шу йилнинг биринчи ойида ўтган йилнинг шу давридагига қараганда 18 фоиз кўп сотилган. Жами сотилган автомобилларнинг 3508 таси Nexia, 2185 таси Matiz русумидаги автомашиналаридир.

“Автостат” таҳлилий маркази экспертлари фикрларига кўра, Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган автомашиналар Россияда ишлаб чиқарилган “АвтоВАЗ” машиналаридан кўра кўпроқ мижозларни ўзига жалб қилмоқда.

Page 6: ILLEGAL ни LEGALn.ziyouz.com › books › jurnallar › vatandosh › vatandosh_23_2013.pdfйили авиакомпания 2,6 миллион йўловчини манзилига

6www.vatandosh.comVATANDOSH 15 февраль, 2013 йил №23

Президент ва Сенат иммиграция тизимини ислоҳ қилмоқчи

АҚШ Сенатининг саккиз нафар аъзоси Америка иммиграция тизимини тубдан ислоҳ этишни кўзда тутувчи ташаббусни илгари сурди. Унга кўра, АҚШда яшаётган иммигрантлар мамлакат фуқаролигини олиши мумкин. Лекин бунинг учун чегара назорати кучайтирилиши талаб қилинади.

Шуни алоҳида қайд этиш керакки, сенаторларнинг ушбу ташаббуси Обаманинг бу борада мўлжаллаб турган ислоҳотларини эълон қилишидан бир кун олдин маълум бўлди. Кузатувчиларнинг фикрича, иммиграция борасида бундай кескин ислоҳотнинг илгари сурилиши республикачилар партиясининг ўтган йилги сайловлардан чиқарган хулосаси бўлиши керак.

Нью-Йорк штатидан сайланган сенатор-демократ Чарльз Шумернинг айтишича, иккала партия вакиллари ҳамкорлигида тайёрланган мазкур ҳужжат баҳорнинг сўнггида ёки ёз бошида Сенат томонидан маъқулланиши мумкин.

Аризонадан сайланган республикачи-сенатор Жон Маккейннинг айтишича, бу ислоҳотлар жуда мушкул бўлса-да, уларни амалга ошириш мумкин. “Бу одамлар яширин ҳолда ишлаши ва яшаши мамлакатимиз манфаатларига тўғри келмаслигига кўпчилик рози бўлса керак.

Шунинг учун, яхшиси, ушбу иммигрантларнинг панадан чиқиши, жамият олдидаги мажбуриятини бажариши ва Америка фуқароси бўлиши учун зарур талабларни бажаришига хизмат қиладиган тизим яратайлик”, деди у, жумладан.

Мазкур ташаббусга кўра, ноқонуний иммигрантлар аввалига доимий яшаш ҳуқуқини,

сўнгра фуқаролик масаласини ҳал қилиш имкониятига эга бўлишади. АҚШга болалигида келиб қолган иммигрантлар эса тезлаштирилган тартибда бу жараёнга жалб қилиниши мумкин.

Аммо аксарият консерватор конгрессменлар мазкур ташаббусга қарши чиқишиб, бу қонунни бузганлар учун ўзига хос “амнистия” эканлигини қайд этишган.

Р е с п у б л и к а ч и л а р партияси вакили — сенатор Митч Макконелга кўра, иммиграциядек жиддий масалага оид қонунлар дастлабки тарзда маслаҳатлашувлардан ўтиши керак.

Конгрессмен Ламар Смит эса “Америкада ноқонуний бўлиб турган иммигрантларни қонунийлаштирадиган бўлсак, бу америкалик солиқ тўловчилар учун миллионлаб долларга айланиши, минглаб америкаликлар ишидан қуруқ қолиши ҳамда ноқонуний иммигрантларни рағбатлантирган бўлишимизни унутмаслик даркор”, дейди.

АҚШ президенти, ўз навбатида, сенаторларнинг мазкур ташаббусини ижобий баҳолаб, бу масалани ҳал этишга аллақачон киришиш кераклигини айтиб ўтди.

Шуни алоҳида қайд этиш керакки, Обама ҳам иммиграция тизимини ислоҳ қилиш бўйича ўз дастурини эълон қилди. У сенаторлар ташаббуси билан уйғун жиҳатларга эга бўлса-да, лекин у даражада кескин чораларни кўзда тутмайди.

У сенаторларнинг ташаббуси ҳақида фикр билдирар экан, “Бу хабарнинг яхшилиги шундаки, республикачилар ва демократлар узоқ йиллар давомида биринчи марта бу муаммони биргаликда ҳал қилишга уринганидир”, деди.

Обама агар конгрессменлар тегишли чораларни кўрмаса, Оқ уй ўз қонун лойиҳасини илгари суради ва уни қабул қилиш чораларини кўради, деб таъкидлади. Президентнинг иммиграция ислоҳотларида ҳам тизимни ислоҳ этиш ҳамда чегараларни мустаҳкамлаш ғояси ўрин олган.

Президент ташаббусига кўра, ноқонуний иммигрантлар рўйхатдан ва махсус текширувдан ўтишади. Тегишли тартибда жарима, зарур бўлса, солиқ ҳам тўлайди. Орадан саккиз йил ўтиб, бундай иммигрантлар доимий яшаш ҳуқуқини олиши, ундан беш йил ўтиб эса Америка фуқаролигини олишлари мумкин.

Украинада АН-24 учоғи фалокатга учради

Москва вилоятида икки нафар ўзбекистонлик мангу оловни ўчирмоқчи бўлишди

Ҳиллари Клинтоннинг сўнгги кўз ёшлари

Чоршанбадан пайшанбага ўтар кечаси Украинанинг Донецк шаҳри аэропортига қўнаётган АН-24 учоғи қўниш йўлагига тўғри кела олмагани боис фалокатга учради. Учоқ ерга урилган заҳоти иккига бўлиниб ёниб кетган. Шунга қарамай, кўпчилик йўловчилар учоқдан қочиб чиқиб, жон сақлашга эришган, таҳминан 5 нафар йўловчи ҳалок бўлган.

Жарроҳлик институти бош шифокорининг маҳаллий газеталарга айтишича, учоқ қулаши натижасида жароҳат олган йўловчилардан ўн тўрттаси шифохонага олиб келинган, улар орасида оғри тан жароҳати олганлар ҳам бор. Кўпчилик йўловчиларга ҳалокат жойининг ўзида тез ёрдам кўрсатилган. Аксар йўловчилар эса умуман шифохонага бориш ва шифокорлар кўригидан ўтишга рад жавоби берган.

Ҳалокат юзасидан

Москва вилоятида икки нафар Ўзбекистон фуқаролари маст ҳолатда Икки жаҳон уруши қурбонлари учун ўрнатилган ёдгорликдаги мангу оловни ўчирмоқчи бўлишаётган ҳолатда ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан ҳибсга олинган.

Москва вилояти Ички ишлар бош бошқармаси расмий сайтининг ёзишича, 20 ва 23 яшар ўзбекистонлик йигитлар маст ҳолатда Иккинчи жаҳон уруши қурбонлари ёдгорлигига келиб, у ердаги мангу оловни қор уюми билан ёпишга, яъни оловни ўчирмоқчи бўлишган. Москва вилояти Егорьевский тумани ички ишлар бўлимининг кузатув камералари бу ҳолатни қайд этган ва улар патруль

АҚШ Конгресси мухсус комиссиясида ўтган йили Ливиянинг Бенгази шаҳридаги АҚШ консулхонасига уюштирилган ҳужум юзасидан эшитув бўлиб ўтди. Унда шу кунларда ўз ўрнини Жон Керрига топшириши кутилаётган АҚШ давлат котиби Ҳиллари Бенгази 2012 йил 11 сентябрь террорчилик акти юзасидан конгрессменларга ҳисобот берди.

Шуни алоҳида қайд этиш керакки, Клинтоннинг Конгресс комиссияси олдидаги ҳисоб бериши Бенгази теракти бўйича бирон янгиликни ошкор этмаган бўлса-да, у жуда қизғин ўтди.

Сенат ва Вакиллар палатасининг ташқи сиёсат масалаларига масъул қўмиталарида фаолият юритадиган республикачилар Бенгази воқеаларида, чунончи, хавфсизлик чораларининг етарли даражада кўрилмаганлиги оқибатида элчи Крис Стивенснинг ҳалок бўлишига Ҳиллари Клинтонни

тарқатилаётган расмий баёнотларда учоқ икки бора қўнишга урингани ва қўниш йўлакчаси туман туфайли мутлақо кўринмагани боис иккинчи уриниш пайти учоқ аэропорт атрофидаги электр тармоқларига урилгани ва ҳалокатга учрагани айтилган.

Аммо гувоҳлар ва айрим омон қолган йўловчилар, учоқ икки бора қўнишга уринганини тасдиқлай олмади, уларга кўра, учоқ фақат бир марта қўнишга уринган ва негадир аэропортга яқинлашар пайт ҳаддан зиёд тезликни оширворган. Шундан сўнг учоқ чап тарафга кучли оғиб, бир силкингану ерга ағдарилган ва иккига бўлиниб кетган. Шу заҳоти унинг тумшуқ қисми ёниб кетган. Ҳалокатга учраган учоқда жаъми 44 йўловчи ва етти нафар экипаж аъзоси бўлган. Учувчилардан бири оғир аҳволда шифохонада қолмоқда.

хизмати томонидан туман ички ишлар бўлимига олиб борилган. Ҳозирги кунда уларга нисбатан РФ Жиноят кодексининг “Вандализм” деб номланган 214-моддаси бўйича жиноят ишини қўзғатиш масаласи ҳал этилмоқда, деб хабар беради Москва вилояти Ички ишлар бош бошқармаси расмий сайти.

тўғридан-тўғри айбдор сифаида кўрсатиб ўтишди. Қолаверса, парламент комиссияси Ҳиллари Клинтон Оқ уйнинг бир қисми сифатида Конгресс ва жамоатчиликни ушбу воқеани нотўғри талқин қилишга ундаган. Уларнинг фикрича, бу ўша пайтда Обама сайловолди кампанияси учун айни муддао эди.

Р е с п у б л и к ач и сенатор Ренд Пол эса Клинтоннинг етарли даражада етакчиликни қўлга ола билмаганликда айблаб, ушбу воқеалар ортидан истеъфога чиқиши керак эди, деб ҳисоблайди. Сенатор Жон Маккейн эса давлат котиби жавобларини “қониқарсиз” деб баҳолаган. У, айниқса, Бенгазидаги консулхона, Триполидаги элчихонанинг хавфсизлик чораларини

кучайтиришни сўраб бот-бот ёзган мурожаатлари ҳақида Клинтоннинг ва Давлат департаментининг бехабар бўлишини тушуниш қийин, деб қайд этган.

Клинтон, ўз навбатида, бундай мурожаатлар унгача етиб келмаганлигини айтиб, “Давлат департаменти кунига ўртача 1,4 миллионта махсус маълумот(хат)лар олади. Уларнинг барчаси

менга йўналтирилган бўлиб, уларнинг ҳаммасини тўлиқ ўқиш имкониятига эга эмасман”, деб қайд этди.

Маълумки, АҚШнинг БМТдаги вакили Сюзан Райс Бенгази воқеаси юзасидан баёнот бериб, элчи мусулмонларнинг Америкалик ҳаваскор режиссёр томонидан олинган фильмга нисбатан муносабатининг оқибатида ҳалок бўлди, деб қайд этган эди. Ваҳоланки, кейинчалик бу теракт жиддий ва чуқур тайёргарликдан ўтганлиги аниқланган.

Республикачилар партиясидан сенатор Рон Жонсон Обама маъмуриятини одамларга ёлғон ахборот берган ҳолда чалғитганини қайд этганда, Ҳиллари Клинтон чин маънода жаҳл отига минди. “(Одамлар) Сюзан Райс ва Президент маъмуриятини америкаликларни чалғитланликда айбламоқда… Ҳеч нарса ҳақиқатдан устун эмас. Бу террорчилик акти намойиш оқибати эдими ёки бир неча шахснинг айрим америкаликларни ўлдириш нияти эдими? Бунинг нима аҳамияти бор?! Бизнинг ишимиз бу ҳолатни чуқур ўрганиб чиқиш ва истиқболда бундай воқеалар такрорланмаслигининг олдини олишдир, жаноб сенатор”, деди қўлларини столга урган ҳолда.

Демократлар эса, ўз

навбатида, Конгресс суриштируви давомида республикачилар Давлат департаменти харажатларини қисқартирганлигига урғу беришди. Клинтон мунтазам унинг идораси харажатларига маблағ етмаслигини таъкидлаб келади. Демократлар партиясидан сенатор Ричард Дурбин “Бир вақтлар бизга мана шу ерда Ироқ оммавий қирғин қуролига эга ва уруш очилиши керак, деган даъватни эшитган эдик. Биз ҳалигача ушбу қуролларни излаяпмиз. Улар аслида йўқ. Минглаб америкаликлар қурбон бўлди. Келинг, шу масалада ҳам парламент эшитувини ўтказайлик”, деди қизиққонлик билан.

Клинтон Бенгази қурбонларининг оила-аъзолари билан боғланиш, уларга бу маъшум хабарни етказиш ҳаётидаги энг оғир дамлар бўлганини қайд этди.

Умуман, таҳлилчилар Ҳиллари Клинтон ўзини конгресс эшитувида жуда эркин, ҳаёжонли ва ишончли тутган ва бу кенг жамоатчиликда катта таассурот уйғотган. Шуни алоҳида қайд этиш керакки, Ҳиллари Клинтон гарчи ўз лавозимини тарк этаётган бўлса-да, америкаликларнинг 69 фоизи унинг фаолиятини ижобий баҳолашини айтган. Pew тадқиқот маркази ўтказган сўров натижаларига кўра, бор-йўғи 29 фоиз америкаликлар унинг фаолиятидан қониқиш ҳосил қилмаслигини айтиб ўтган.

Page 7: ILLEGAL ни LEGALn.ziyouz.com › books › jurnallar › vatandosh › vatandosh_23_2013.pdfйили авиакомпания 2,6 миллион йўловчини манзилига

7www.vatandosh.comVATANDOSH 15 февраль, 2013 йил №23

Булужистон эсдаликлари…Жўра Қори Бўтакўз

Чет элларда юрганимда ўзбек тилида кимда қанақа китоб борлигини сўроқлаб топиш одат бўлиб қолган эди. Шу мақсадда бир пайт Булужистоннинг бош шаҳри Қуитага бордим.

Маълумки, яхши китоб осонгина топилавермайди, ўзбек тилида битилган баёзларни авайлаб сақлаб қолаётган китоб шинавандаларини ҳамиша ҳурмат билан эслагим келади. Ана шундай олижаноб кишилардан бири ҳўқандлик қандолатчи Холмирза Қоридир. Мен у муҳтарам зот билан Қуитада танишиб, дўстлашиб қолдим. Ўрта бўйли, қотмадан келган бу кишининг ёши икки қирқдан кўп бўлишига қарамай ёшлардек қувноқ, ҳазилкаш, кўнгли юмшоқ одам эди. Ўзи камбағал бўлатуриб, бошқаларга анча-мунча ёрдамини аямайди. Ёрдам кўрсатиш мумкин бўлмаган тақдирда, бир йўлини топиб тасалли беради. У кишининг феъл-атвори бошқаларга ўхшамаганидек, кийиниши ҳам ўзига хос. Айниқса, жума кунлари бошига ўраган катта оқ дока саллани ингичка бўйни зўрға кўтариб тургандек кўринса-да, ўта кетган чаққонлиги, қопларни кўтаришдаги чайирлиги ҳаммани ҳайратда қолдиради.

Ҳолмирза қорининг қандолатфурушлик дўкони Ҳалот хонлигининг Мастунг шаҳрида, уй-жойи ҳам ўша ерда. Ҳафтада бир маротаба кам-кўстини тўлдиргани Қуитага тушиб турар экан. Унинг таклифи билан биргалашиб Мастунгга чиқиб кетдик. Бу ерда жияни Баҳодиржон ва бошқа ватандошлар билан танишдим. Баҳодиржон ҳар куни эрта саҳар дўконини очади. Кишилар хуфтон намозига кириб кетганидан кейинни дўконни ёпиб, кулбасига жўнайди. Дўконда сут, қатиқ, асосан ширинлик сотилади. Кўпчилик харидорлар ўта камбағал. Сут, қатиқ ва бошқа майда-чуйдаларнинг пулини нақд бермай насия қилиб кетишади. Шунинг учун ҳафта охирида Қуитага тушиб, дўкон учун каму кўст олиб чиққани пул етмай қолади. Айрим пайтларда сутчига ҳам пул беролмай, ўзлари насия олишар экан. Мана шундай вақтларда Холмирза

келтирилган чинни косаларга кўзим тушди. Сариқ-оқ қадоқли идиш-товоқ “антиқа” буюмга ўхшаб кетди. Маълум бўлишича, суҳбатдагилар Холмирза қорининг қора олиб, ора-сирада келиб турадиган ватандошлари экан. Булар турли жойлардан бошпана истаб келишар экан. Холмирза қорининг ўзи ҳам шулардан бири Булужистонга келганига 40 йил тўлган бўлса-да, ҳанузгача қўлида ҳужжати йўқ. Қуитага қўрқиб-писиб тушади.

Суҳбат асносида нима китобингиз бор, деб сўраган саволимга Холмирза қори ўзбекча баёз билан “Худои шариф”ни токчадан олиб қўйди. Ўзбек халқининг ҳуқуқшуноси, алломаси мавлоно Бурхониддин Марғилонийнинг Шарқда табарруклашган, Европада машҳур бўлган асари “Худои шариф”нинг мазмуни суҳбатдошимга ёд бўлиб кетган эди.

Шу китобда бор барча ҳуқуқий масалаларни бетўхтов айтиб, шарҳлаб бера олар эди. Маҳалла-кўйдагилар ҳам ислом ҳуқуқига оид кўп масалани Холмирза қоридан сўраб, қаноат ҳосил қилишадиган бўлиб қолишибди.

Холмирза қори бир оз ўйланиб қолди. Ўйчанлиги тарқагач, қорасувлик қадоқчи мулло Юсуф Охунддан ашула айтиб беришни илтимос қилди. Навбат билан ўзи ҳам Муқимий домланинг “Ўзим бир жойдаман, кўнглим сендадур” ғазалини машҳур тановар куйидан мукаммал бўлмаса-да, анча-анча тузук айтатуриб, кўзига келган ёшни тўхтата олмади. Зиёфатдагилар ҳам мотамсаро бўлишди. Ҳамманинг дарди-ҳасрати нимада эканлиги маълум. Ўтирганлардан ҳар бирининг кўксида қандай дардлар ётганлигидан қатъи назар ҳаммасига бир хилда изтироб бериб, ич-ичидан эзиб турган қайғу, ватансизлик бўлишидан шак йўқ…

Кўнгилдагидек ўзбекча бадиий асарга дуч келмагач, маъюс бўлиб қайтдим. Лекин ўша ўтиришнинг самимийлиги, суҳбатдошларнинг Ватанига бўлган муҳаббати ҳеч қачон эсимдан чиқмайди.

қорининг тажанглиги тутиб, нега насия сотасан, деб жиянини койийди. Тоға-жиянни койитган камбағаллик қурсин. Улар баъзан дўкон ижарасини ҳам тўлолмай қолишаркан. Шунинг учун бир оз енгиллик бўлсин, деб дўкон айвони четини сартарошга ижарага қўйишибди.

Мастунг шаҳри денгиз юзидан бир ярим минг метр юқорида, тоғ этагида. Қиши қаттиқ совуқ, ёзи жуда салқин. Саноат корхоналаридан, серқатнов шаҳарлардан бир чеккада бўлгани учун оби ҳавоси тоза жой. Бобурийлар даврида қазилган кориз сувининг маҳалла ва гузарда юмалаб-юмалаб ўтиши ажойиб манзара касб этган. Ана шу кориз бўйлаб ўлда-жўлда бешта-ўнта мевали дарахти бор боғчалар учрайди. Асосий маҳсулоти пиёз, шолғом, тут қоқи, тамаки. Буларни баҳайбат довон орқали Қуитага олиб тушиб, пул қилиб кетишар экан.

Мастунгда қирқ-эллик уйлича шайхонлар ҳам яшайди. Буларнинг тили форсча, лекин бу форсий лаҳжа бугун на Афғонистонда ва на Эронда учрайди. Шайхонларнинг “Гўфандий”, “Фармудандий” сингари талаффузлари “тафсири ҳусайни”ни ва Саъдийнинг “Гулистон”ини эслатади. Шайхонларни Ҳусайн Байқаро давридаги Хуросондан келиб қолганмикан, деб ўйлайди киши. Мастунгда ерлашган беш-ўнта ўзбек оиласи шайхонлар билан иноқ яшайди.

Холмирза қорининг уйига бораверишда кўча бўйидаги пахса деворларни, кичик-кичик боғчаларни сайр қила бориб, лой уйларни оралаб ўтиб бориб гўвалакдан ясалган, ёмғир из қолдирган бир ҳовли олдига келиб тўхтадик. Бир неча ёғочни михлаб дарвоза шакли берилган тўсиқни мезбон очдида, — Қани, марҳамат, деб ичкарига бошлади. Ҳовлининг саҳни иҳчам, қуруқ. Айтишларича, бирор нарса экиш мумкинмас экан. Чунки сув йўқ экан. Ичадиган сувни нарироқдаги кориздан ташиб келишаркан.

Уйга пичан ёйиб, устидан кигиз, кўрпача ташлаб қўйибди. Йиғилган кишилар билан мени таништирди. Дастурхон ёзилгач, пиёлаларга, шўрва

Page 8: ILLEGAL ни LEGALn.ziyouz.com › books › jurnallar › vatandosh › vatandosh_23_2013.pdfйили авиакомпания 2,6 миллион йўловчини манзилига

8www.vatandosh.comVATANDOSH 15 февраль, 2013 йил №23

Page 9: ILLEGAL ни LEGALn.ziyouz.com › books › jurnallar › vatandosh › vatandosh_23_2013.pdfйили авиакомпания 2,6 миллион йўловчини манзилига

9www.vatandosh.comVATANDOSH 15 февраль, 2013 йил №23

Юлдуз Усмоновa қўшиқлари FM-радиоларда “айлана” бошлади

Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонова 5 йиллик танаффусдан кейин яна ўз қўшиқларини махаллий ОАВлари орқали тақдим эта бошлади, деб ёзади “Даракчи” газетаси сайти.

Хонанданинг расмий веб саҳифасида эълон қилинишича, жорий йилнинг 26 январидан бошлаб юртимиз ФМ-радио тўлқинларида “Гулисан” номли тарона эфирга узатилмоқда. Ушбу янги қўшиқ Янги йил байрами кунлари мухлисларга тақдим этилган эди.

Бунгача Юлдуз Усмонова бир марта телевидение орқали ҳам кўриниш берганди. Янги йил байрами куни Тв-марказ телеканали орқали намойиш этилган М&TV A-2012 тақдирлаш маросимида у ҳакамлар ҳайъати аъзоси сифатида эълон қилинди.

Маълум бўлишича, примадонна 5 март куни Самарқанд вилояти, Оқтош шаҳридаги ресторанлардан бирида концерт дастурини ҳам намойиш этиши кўзда тутилган. Ўтган йили ҳам у айнан Самарқандда мухлисларига ўз қўшиқларини армуғон қилганди.

Эслатиб ўтамиз, Юлдуз Усмонова сўнгги бор 2007 йилда Тошкентдаги “Истиқлол” санъат саройида концерт берган ва ўшандан буён асосан Туркия теле ва радио эфирлари орқали чиқиш қилиб келаётганди. Шунга қарамай, у ўтган 6 йил давомида 3 та ўзбек тилидаги ва 4 та турк тилидаги мусиқий албом чиқарган ҳамда Россия, Туркия, БАА, Исроил, Тожикистон, Қозоғистонда қатор концерт дастурини тақдим этган.

Майк Тайсон қулоғи чандиқ Холлифилд билан ярашди

Бокс оламининг икки афсонавий вакили Майк Тайсон ва Эвандер Холлифилд орадан 16 йил ўтиб яна кўришишди. Бироқ бу сафар рингда эмас, балки дўконда.

Янги ишлаб чиқарилган соус тақдимотига таклиф қилинган собиқ спортчиларнинг учрашуви, реклама қилиниши керак бўлган маҳсулотдан ҳам кўпроқ эътиборни жалб этди. Бунинг сабаби ўзингизга яхши маълум. 1997 йилнинг ёз ойида чемпионлик учун рингга чиққан иккала боксчининг ўзаро жангги қандай якун топганини унутмаган бўлсангиз керак. Бокс тарихида кўз кўриб қулоқ эшитмаган воқеага сабабчи бўлган Тайсон рақибини енгилаётганини ҳис этиб, унинг қулоғини тишлаб узиб олганди. Шундан сўнг, кетма-кет омадсизликлар ботқоғига ботиб қолган Майк омма орасидаги ҳурмати

ва мавқеини бир мунча йўқотди ва йиллар давомида мисқоллаб йиққат обрўсини чилпарчин қилди.

Лекин, оддийгина соус рекламаси сабаб ҳар икки боксчи яна мухлислар қаршисида пайдо бўлишди. Уларни танимаган одам, бағрини очиб кўришаётганидан, эски қадрдонлар бўлса керак деб ўйлайди.

Соус рекламаси баҳонасида яна учрашган собиқ боксчилар эски гиналарни унутишганини айтишди. Ашаддий рақиблар Чикагодаги Jewel-Osco дўконида бўлиб ўтган Deal соуси тақдимотида ўзларини қалин дўстлардек тутишди. Холлифилднинг айтишича, Тайсон ўшанда қилган ишидан кейин узр сураган ва хатосини тан олган. Мен ҳам уни кечирганман ва энди биз дўстмиз, дейди боксчи. Бироқ орадан 16 йил ўтса ҳам, 50 ёшли Холифилд 46 ёшли Тайсондан барибир бироз чўчиб турганга ўхшайди. Зеро, қулоғида қолган рақиб тишининг излари унга ҳар куни ўша мудҳиш воқеани ёдга солиб турса ажабмас. балки шунданми, Тайсон билан кўриша туриб, Холлифилд қулоғини олиб қочишга уринди.

Манба:darakchi.uz

Page 10: ILLEGAL ни LEGALn.ziyouz.com › books › jurnallar › vatandosh › vatandosh_23_2013.pdfйили авиакомпания 2,6 миллион йўловчини манзилига

10www.vatandosh.comVATANDOSH 15 февраль, 2013 йил №23

Озода Нурсаидова:”Мен энди умуман бошка Озодаман!”

Бу хонанданинг деярли ҳар бир қўшиғи қалбимиз тўридан ўрин олиб улгурган. У бошқаларга ўхшамайди. Унинг қўшиқларида кечагина бизни қийнаётган дард, алам, ҳасратлар, ёки дилимизни яйратган қувончлар, одамлар орасидаги гаплар акс этган. Мана беш йилдирки, Озода Нурсаидова (Саидзода) ижодий танаффусда. Буни танаффус дейиш тўғри бўлармикан... Чунки хонанда шу вақт оралиғида ҳам тинмай ижод қилди. “Ўтган вақт эса мени анча тарбиялади”, дейди у. Эътиборингизга қўшиқлари каби дилкаш инсон, сиз соғинган санъаткор Озода Нурсаидова билан бўлиб ўтган суҳбатимизни ҳавола этар эканмиз Жалолиддин Румийнинг “Ҳар бир маҳрумият - муяссариятдир, Ҳар бир муяссарият - маҳрумиятдир” деган фикрлари хаёлимиздан ўтди. Сабаби, Озода беш йил ичида ниманидир йўқотиш эвазига бошқа азиз нарсани топди. Топиш асносида кераксизларидан воз кечди.

— Санъат оламида кўринмаганингизга ҳам беш йил бўлибди. Бу муддат ичида қарашлшарингиз, ҳаётга, санъатга бўлган муносабатингиз ўзгангандир? Қандайдир хатолардан етарлича хулоса чиқаргандирсиз?— Албата, ҳаётнинг ўзи энг катта устоз. Ортда қолган умр, қилинган ишларни сарҳисоб қилганда, ютуқлар ҳам хатолар ҳам яқол кўзга ташланади. Ҳар биримиз хом сут эмган бандамиз, беайб парвардигор дейишади. Ҳато қилмаган кишининг ўзи бўлмаса керак. Гап ҳатода эмас шу ҳатони ўз вақтида тушуниб етишда. Мен ҳам авна шу вақт оралиғида хатоларимни тушуниб етдим.Мен мана шу юртнинг, шу халқнинг фарзандиман. Инсонга Ватан ҳам юрак, она сингари бир донадан берилади. Ўзбекистонда туғилиб ўсганим энг катта бахтим эканини англадим. Бундай эркин, обод, жаннамкон юртни дунёнинг бошқа бурчагидан топиб бўлмайди. Юртбошимиз раҳнамолигида юрт равнақи, халқ фаровонлиги йўлига қилинаётган ишларга ҳар бримиз ўз ҳиссамизни қўшишимиз керак. Мен ҳам бугунги ўзбек санъатининг бир вакили сифатида қолган умрнимни Ватанимга, халқимга сидқидилдан хизмат қилишга қатъий бел боғлаганман.— Орадан анча вақт ўтди. Мухлислар сизни унутиб қўйишидан қўрқмадингизми? Аслида ўтган беш йил ичида унутганлар ҳам бўлгандир.— Агар мен шоу-бизнеснинг этагидан тутиб, фақат бугунимни ўйлаб яшаганимда бундан қўрқсам бўларди. Шоу-бизнес билан ҳақиқий ижоднинг фарқи бор. Одамларнинг қалбидан жой оладиган қўшиқлар яратиш мен учун катта бахт. Агар мен шоу-бизнес учун ижод қилганимда эди, одамлар мени аллақачон унутган, ўн йил аввалги қўшиқларимни эшитиб юрмаган бўлишарди. Гарчи бугун ТВ ва радиоканалларда деярли чиқмаётган бўлсам-да, ижоддан тўхтаганим йўқ. Санъатдаги бугунги жараённи четдан туриб кузатяпман. Бугунги кун тингловчисига нима кераклигини ўрганяпман.— Бугун ортга назар ташлаб, йиллар давомида кўп нарсани

ютқаздим, вақтни бой бердим деган фикрга келмайсизми?— (узоқ ўйланиб) Бой бериш, ўтган нарсага афсус чекиш ҳар бир инсонга хос одат. Бугун ҳаётга нисбатан қарашим аввалгига қараганда анча ўзгарган. Ҳар бир нарсадан яхшиликни ахтараман. “Ҳикмат излаганга ҳикматдир дунё” деб бекорга айтишмайди. Ёлғиз қолган дамларимда ортимга қараб, босиб ўтган умр йўлимдаги ҳамма нарсани тарозига қўйиб кўришга ҳаракат қиламан. Кимнингдир наздида вақтни бой бергандирман, аммо эвазига сабрдек улкан мукофотга эришдим. Ҳатто маблағ, мол-давлатни ҳам бой берган бўлишим мумкин, бироқ борига шукр қилишдек бахтга муяссар бўлдим. Энг муҳими, мен изланишдан, ижоддана тўхтаганим йўқ.

— Айни дамда янгиликлар бисёр бўлса керак. Умуман олганда ўтган вақт давомида нималар билан банд бўлдингиз?— Бундан анча вақт аввал илк халқаро мусиқий альбомим устида иш бошлаган эдим. Насиб этса, мана шу альбомимни тақдим этиш арафасидаман. Олдиндан айтиб қўяй, бу мусиқий альбом аввалгиларидан анча фарқ қилади. Чунки, уни Ҳиндистон, Миср, Туркия ҳамда дубайлик ижодкорлар билан ҳамкорликда тайёрладик. Ундаги қўшиқлар ўзида ҳам миллийликни, азалий қадриятларимизни, ҳам Европага хос оҳангларни мужассамлаштирган.

— Бундай альбомни чиқариш учун катта маблағ сарфлагандирсиз?..— Мен бу альбомим орқали маблағ топишни ният қилмаганман. Ҳар бир ижодкорнинг ўз орзуси бўлади. Мана шундай халқаро миқёсдаги ва турли тиллардаги қўшиқлар жамланган мусиқий альбомни чиқариб, шу орқали Ватанимиз номини жаҳонга танитишни мақсад қилгандим. Бугун ана шу мақсадимнинг остонасида турибман. Аслида ҳар бир киши туғилиб ўсган, киндик қони тўкилган она юртини дунёга танитгиси, унинг номи билан фахрлангиси келади.— Бугун санъатга пул топиш манбаи сифатида қарайдиганлар кўпайиб кетган. Бунга қандай муносабатдасиз?— Санъаткорнинг биринчи ўриндаги вазифаси инсонлар тафаккури ва савиясининг ошиши ва билимининг юксалишига хизмат қилишдир. Қўшиғимиз орқали тингловчиларнинг

қалбига кириб борамиз. Аммо, саёз шеър, саёз мусиқа ва маромига етмаган ижро билан одамларни алдаш - бировнинг омонатига хиёнат қилиш билан баробар. Шахсан ўзим доим бир ақидага амал қиламан. Ҳар қандай вазиятда ҳам, ёмон қўшиқ айтмайман. Замоннинг ортидан қувишни ўзимга эп билмайман. Бугунги қилаётган ишим кечагисидан албатта бир поғона баланд бўлиши керак.

— Балки оилавий бахтни ҳам бой бергандирсиз. Аёл кишининг ўрни оилада дейишади.— Оила қуришнинг эрта-кечи йўқ.— Сиз учун вақти келмадими? — (кулиб) Бор сирларни очишга ундаяпсиз-да. Очиғини айтсам, мен ҳам ўзимга аталган бахтни топдим. Худо хоҳласа, шу йилнинг биринчи ярим йиллигида турмуш қуришни режалаштиряпман.

— Тўй ҳақида сўраганимда кўзингиз чақнаб кетди. Демак, севишиб турмуш қуряпсиз.— Албатта (синглиси Нилуфарга қараб кулиб юборди).

— Озода Нурсаидованинг муҳаббат ҳақидаги қўшиқлари жуда кўп. Хўш, ўзингиз қандай муҳаббатни бошдан кечиряпсиз? Балки куёвнинг кимлигини айтарсиз?—Олдиндан буни ҳаммага ошкор қилишни истамайман. Муҳаббат дардига келадиган бўлсак, мен бирор одамни севсам жуда қаттиқ, бутун борлиғим билан севаман. Муҳаббат замон ва макон, танламайди. Очиғи, ўзим бошимдан кечирганимда унинг нақадар илоҳий эканини ҳис қиляпман.

— Қизиқ, яқин орада тўй бўлса, демак танаффус яна анча муддатга чўзиларкан-да?— (кулиб) Йўғ-э, мухлисларимни шунча интизор қилганим етар. Лекин саволингиз жуда ўринли бўлди. Танаффус қилишга келсак, узоқ муддат ижоддан чекиниш ниятида эмасман. Шунинг учун ҳам ҳозирданоқ янги қўшиқлар устида ишлаб, репертуаримни бойитиб боряпман.— Синглингиз Нилуфарнинг қўшиқ айтиши ҳам катта янгилик бўлди. Бироқ негадир ижодни тўхтатиб қўйди.— Аслида синглим қўшиқ айтишга у қадар ҳавасманд эмас. Кўпчиликка маълум Нилуфар тўлачадан келган. Бизнинг санъатимизда эса бундай хонандалар йўқ. У санъатга машҳурликни даъво қилиб киргани йўқ. Шунчаки ҳазиломуз бир қўшиқ қилиб бердим ва унга клип ишладик. Нилуфар санъаткорликка ҳеч қачон даъво қилмайди. Шундай бўлса-да, битта мусиқий альбомини ёзиб тугатдик-у, лекин ҳали альбом чиқаришга тайёр эмассан, халқни алдама, деб альбомни сотувга чиқаришга розилик бермадим.— Бугунги кун санъаткорларидан кимларни ҳурмат қиласиз?— Ўзбекистонд хизмат кўрсатган артист Севара Назархоннинг ўзга юртда бўлса-да эришаётган ютуқларини кўриб қувоняпман. Биз аслида Севара билан Ўзбекистон давлат консерваториясида бирга ўқиганмиз. Унинг санъатини ҳурмат қиламан. Энг муҳими Севара

ўтган йиллар мобайнида ўзлигини йўқотмади, шоу-бизнес деб пулнинг ортидан қувмади.

— “Ёр-ёр”, “Кўнгил”, “Увол”, “Бемор қиз ноласи”, “Орзуларим” номли қўшиқларингизни тинглаган кишилар юракдаги ярасига малҳамни шу қўшиқлардан топади. Хўш, Озода Саидзоданинг ўзи юракдаги дардларига малҳамни қаердан ахтаради?— Кўпинча ўзимизнинг классик мусиқаларни ҳамда жаҳоннинг етук басткорлари томонидан яратилган асарларни тингласам юрагим таскин топади. Мен ҳам аёлман, ташқаридан кучли кўринганим билан баъзи пайтлар юрагим тўлиб вулқон каби отилишга тайёр бўлиб туради. Шундай пайтларда ёлғиз онам жонимга оро кирадилар. Ҳаётда қанча уринмайлик, қанча чиранмайлик ота-онадан содиқроқ ва меҳрибонроқ, беғараз дўстни топа олмас эканмиз. Баъзи вақтларда мен сабаб улар ҳам азият чекаётганларидан куюнаман. Демоқчи бўлганим ота-онамиз бизнинг бошимиздан ўтаётган қийин кунлар учун биздан кўпроқ эзилса эзиладики, кам эмас. Одамлар бу гапимни нотўғри тушунмасин. Ҳаётда нимагаки эришмайлик у хоҳ яхши хоҳ ёмон нарса бўлсин барчасида озми, кўпми ўзимизнинг ҳиссамиз бор.— Ижодингиз гуллаган даврларда кўплаб ёш хонандаларнинг қўлидан тутдингиз. Бировни опам, бировнинг синглим дедингиз. Бугун улар ёнингиздами?— Вақт мени анча тарбиялади. Ҳозир ҳам атрофимда сиз айтган одамлар йўқ эмас. Кўпчилик хатога йўл қўйган кунларимда асл қиёфасини кўрсатди. Тўғри йўл кўрсатиш ўрнига, юз ўгириб кетганлари ҳам бўлди. Бироқ мен бундан умуман хафа эмасман. Яратганнинг ўзи шу кунларни кўрсатиб оқ-қорани ажратиб олиш учун имкон берганига ҳам шукр.— Бундан бир неча ой аввал ёш хонанда Дилсўз “Оҳларим мани” деб номланган қўшиқ айтганди. Қўшиқнинг мусиқаси, куйланиш услуби сизнинг ўтган йили мухлислар эътиборига ҳавола этган “Аста-аста” номли қўшиғингизга ўхшаб кетади. Буни ўтган йилнинг ёз ойларида Дилсўзнинг ўзига ҳам айтгандим. У бу қўшиқни Озода опанинг оранжировкачиси тайёрлаб бергани учун ҳам уларнинг қўшиқларига ўхшаб қолган деганди. Билишимча, бундан ўзингиз ҳам хабар топибсиз.— Ростини айтсам, бу хонандани шахсат танимайман. Маълум бир муддат радио ва ТВда чиқмай қолганим. Оранжировкасига келадиган бўлсак, сиз айтган оранжировкачи бу қўшиқ устида деярли ишламаган. Мусиқий сайқални ҳам ўзим берганман. Энг ёмони ғоямни кўчириб бошқа

одамга қўшиқ тайёрлаб берган. Наҳотки, ўша хонандаларимиз бировнинг қўшиғини кўчириб куйлаб чиқишдан уялишмаса. Агар ҳурмат юзасидан бир оғиз “Озода опа мен шунақа қўшиқ айтгандим, мусиқаси сизникига ўхшаб қолибди”, деганида олам гулистон эди. Муаллифлик ҳуқуқи деган нарсалар бор. Устига-устак мен ҳали тирикман, ўлганим йўқ. Наҳот энди санъатимиз бир-биридан ўғирлаш даражасига етган бўлса?

— Нималарга ачинасиз?— Бугун ёшларнинг хориж эстрадасига муккасидан кетаётгани мени ташвишга солмоқда. Бу ўринда хориж мусиқасини ёмонлаш фикридан йироқман. Чунки ҳақиқатдан ҳам одамларга ёқяпти. Лекин шуни унутмайликки, биз дунёга чиқиб бўлдик. Бизнинг ҳам дунёни лол қолдиришга қодир санъатимиз борлигини кўрсатишимиз керак. Демакки, санъат асарларимизда ҳам сифат биринчи ўринда бўлиши керак. Лекин сўнгги пайтларда қўшиқларда нафақат матн, балки мусиқанинг савияси ҳам пастга тушиб кетяпти. Ахир шунча санъаткор бўла туриб, болаларимиз хорижлик қўшиқчиларни тинглаб юриши наҳот бизнинг виждонимизни қийнамаса? Жонли ижрода куйлаш санъаткорнинг вазифаси, лекин бугунги қўшиқчиларимиз жонли ижрода куйлай олмаганидан кейин мухлис албатта хорижга мурожаат қилиб, ўзимизнинг санъаткорларга паст назар билан қарайди-да! Бугун давлатимиз санъаткорларни бошига кўтариб барча шароитларни яратиб берган. Истаган киши қўшиқ куйлаш, мухлис орттириш ёки ижоднинг турли жабҳаларида ўзини кўрсатиш имкониятига эга. Шахсан мамлакатимиз раҳбари томонидан санъатга қаратилаётган эътиборни кўриб кўзим қувнайди. Демакки биз санъаткорлар мана шу ишончни оқлашимиз, шунга яраша лаббай деб жавоб қайтаришимиз керак.— Чиндан ҳам, бугунги Озоданинг ҳаётга нисбатан қараши, фикрлаши, мушоҳада юритиши аввалгисидан анча фарқ қиляпти.— Қуйидаги гапларимни ким, қандай талқин қилади билмадим-у, аммо мен энди санъатга қадам қўйяпман. Бундан аввалги Озода умуман бошқа одам эди. Бугун ҳаётга кулиб қарашга ўргандим. Ўзимда бошқа Озодани кашф этдим. Яқин кунларда мухлисларга янги ижод намуналаримни тақдим этаман. Балки улар ҳам мени ўзлари учун янгидан кашф этишар. Энг муҳими мухлисларимни, уларнинг дийдорини соғиндим.

Қамариддин ШАЙХОВ суҳбатлашди(“Даракчи” газетасидан олинди)

Page 11: ILLEGAL ни LEGALn.ziyouz.com › books › jurnallar › vatandosh › vatandosh_23_2013.pdfйили авиакомпания 2,6 миллион йўловчини манзилига

11www.vatandosh.comVATANDOSH 15 февраль, 2013 йил №23

Сиз ҳам уйни соғиндингизми?

Ярим тунда бирдан аллақандай тушуниб бўлмас ҳаяжон билан уйғониб кетдим. Дарҳол хонамга кўз югуртириб чиқдим, кеча тушда олганим пейчеким жойланган ғаладонни ҳам бирров қараб олдим. Нимадан бу қадар безовта бўляпман?

Анчадан бери, хм... ҳалиги... онлайн танишганим бир қизга (исми Лайло) мактуб йўллавордим. Қизиқ, юрагим бирозгина ором олгандай бўлди. Тавба, кўрмай туриб севиб қолдиммикан? Тўсатдан калламни зиёрат қилган бу саволдан ўзим уялиб кетдим. Йўғ-э, танишганимга атиги бир ой бўлдию...

Тавба, бу қиз ҳамиша компьютери билан юрадими. Ана жавоб келди. “Ман яхши, ўзингизчи? Йўқ бўлиб кетдингиз, тинчликми?”, деб ёзипти. Негадир мулоқотни давом эттиргим

келмади. Демак гап унда (Лайлони айтаманда) эмас.

Ёнбошладим. Шифтга қараб ўйланиб ётдим. Бирдан ҳаёлимга кўча тарафдан “сут, қатиииқ, қаймоқ”, деган чақириқ эшитилгандай бўлди. Сесканиб кетдим.Худди кўчада ўша чақириқ бўляптию, ён қўшним, Тошкентдаги қўшним, ойнасидан бошини чиқариб, “шу каллаю

саҳарлаб, ҳаммани уйқусини пачоқ қилиб, бақириш шартми қизим? Аниқ адресатларга шартта-шартта тарқатиб кетавермайсанми?”, дея норози бақиргандай. Ҳар доим шундай қиларди. Сутчи аёллар эса, “узр амаки, шу домдан ҳам ҳаридор чиқиб қолар дедикда”, деб у ёғига жим кетишарди, фақат кўп қаватли уйимиз охирига етганда яна бир марта баланд овозда сут, қатиқ дейишардию кулиб қочиб қолишарди.

Шуларни эсладиму, беиҳтиёр юрагим сапчий бошлагани, бутун вужудимни аллақандай ширин титроқ тутганини сездим.

“Безовта қилган шу эканда”, деб ўйладим. Соғинибман. Шу

сўз миямдан ўтгач, кўз ёшларим намланди. Ўзимни қанча қўлга олишга уринмай бари бекор кетди. Кейин хонада бир ўзимлигим, ён қўшним, Тошкентдаги амакидан фарқли, мен билан мутлақо иши йўқлигини эслаб, бор ана дедиму, тўйиб йиғлаб олдим. Овоза қилиб юбормайсиз деган умиддаман

Ўзи анчадан бери аранг юрувдим. Кеча бир икки ватандошлар билан кабобхўрлик қилдик, кабобку ничего, аммо йиғилган дўстлардан бири яқинда бир қариндоши келиб кетганини айтиб бир сиқим майиз билан икки учта нақ Тошкентнинг Чорсу бозорида сотиладиган жиззали патирни қўйган эди, ишонинг ҳаммамиз довдираб қолдик. Кабоб ҳам четда қолиб кетди. Майиз билан патир ва пепси жуда зўр кетди. Ҳа, кабобни ҳам жуда хафа қилиб қўйганимиз йўқ, ундан ҳам “чўққилаб” турдик.

Демоқчиманки, Ватан барибир қалбингизда нозик бир ўринни эгаллаб тураверар экан. Яхши иш топишингиз мумкин, алламбало номдаги, ҳалиги, жаргонда айтганда “крутой” машина ҳайдашингиз мумкин,

боринг ана ҳатто машҳур би рор штатнинг, оламга танилиб улгурган даунтаунида яшашингиз мумкин, аммо Ватан ҳақдаги қисқагина эслатма, бу ютуқларингизни нақадар ожиз эканини кўрсатиб қўяр экан. Мундоқ ўйлаб кўрсам, ўзи анави қиз (исми Лайло) билан ҳам Тошкент ҳақда гаплашиб туриш учун танишган эдим.

У мендан АҚШ ҳақда сўрайди, мен эса Тошкент ҳақида. Ўшандан нарёғига ўтмаганмизам. Шу учун анави ҳаяжон пайдо бўлганда, дастлаб Лайлони ўйлаганим учун уялиб кетдимда. Гап ўртамизда қолсин. Зеро мен у қизни кўрмаганман ҳам. Сурати ўрнида Жесика Албанинг сурати туради. Шу қизга ўхшайсизми, нега унинг суратини танлагансиз десам, “ҳа, копьясиман”, деганди. Ўшанда мен, абсолютно копьясимисиз “фигура, кўзлар, юз тузилишингиз?”, десам келиб кўрасизми, деганди. Шу билан гапга нуқта қўйгандим.

Тошкентджа бўлсам, балким йўлини қилиб бориб кўрардим... Тошкентга борсам... ана яна ўша

туйғу. Ичимда нимадир бир юмалаб олгандай. Жуда соғинибман. Албани (асли исми Лайло) эмас-э? Тошкентни. Интернетни титиб мана бу шеърни топволдим:

Шодон куним гул отган сен,Чечак отган изимга.Нолон куним юпатган сен,Юзинг босиб юзимга.Синглим дейми,Онам дейми.Офтобдан ҳам ўзинг меҳри,Илиғимсан, Ватаним...

Зўр шеър экан лекин. Адашмасам Севара Назархон шу шеърни қўшиқ қилиб куйлаган эди. Жуда ҳам юракни титратворгувчи қўшиқ чиққанди. Ҳозир шу қўшиқни топиб бир мириқиб эшитаман. Эртага саҳар ишга кетишим керак, аммо уйқу йўқ. Бир гап бўлар... Шу топда мен Ватан билан дийдорлашяпман, соғиндим ахир... жуда ҳам. Сиз ҳам соғиндингизми? Келинг Ватан ҳақда суҳбатлашамиз, соғинчимизни қондирамиз...

Page 12: ILLEGAL ни LEGALn.ziyouz.com › books › jurnallar › vatandosh › vatandosh_23_2013.pdfйили авиакомпания 2,6 миллион йўловчини манзилига

12www.vatandosh.comVATANDOSH 15 февраль, 2013 йил №23

Ватандошдан қизиқ воқеалар АССАлому АлАйкум ҳуРмАтли ВАтАндоШ.умид қиламизки газетамизнинг бу сафарги, янги кўриниши сизга маъқул келди. Ватандош, бу сафар биз газетани сиз билан бирга, ҳамкорликда чиқаришга аҳд қилдик. Зеро аввалроқ айтганимиздай, бу газета нафақат бизники, у сизники ҳам, барча ўзбекларники. Бу сафар биз сизнинг ҳам иштирокингизни таъминлаш учун мана шу саҳифамизни сизга топширишни лозим топдик. Энди унда сизнинг воқеангиз, сизнинг кечинмаларингиз жойлаштирилади.

марҳамат саҳифангизни қабул қилинг ва уни янги воқеалар билан тўлдириб боришда иштирок этинг. Ахир бу сизнинг ҳам газетангиз. Шундай эмасми? Бу сафар айрим ватандошлар саҳифани тўлдиришда иштирок этди, бунинг учун уларга ўз миннатдорчилигимизни изҳор этамиз. кейинги воқеа сиздан. ҳамкорликдан қочманг, сизни кутиб қоламиз.

“Vatandosh”таҳририятиижодийжамоаси.

нЬЮ йоРккА САЁҳАтЯқинда уч тўрт оғайнилар Megabusда

Нью Йоркка бордик. Баъзан жуда ҳам маъқул нарҳлар бўлиб қолади, шундан фойдаланиб дунёдаги йирик шаҳарлардан бирини зиёрат қилдик. Ўзбек ресторанларидан бирида миллий таомларимиздан тўйиб татидик. Хуллас ҳаммаси зўр бўлди. Фақат қайтишда автобусимиз кечроқ йўлга чиқадиган бўлди. Хуллас минг таассурот билан ортга йўлга чиқдик. Анча йўл юрдик. Адашмасам ярим тунда автобусимиз дам олиш бекатларидан бирида тўхтади. Ҳайдовчи 20 дақиқа вақт берди. Табиий ҳамма зудликда энг муҳим ҳожатини чиқариб олишга шошилди. Биз ҳам тушдик. Икки оғайни бекатдаги дўкончадан сувенир танладик. Бошқа шеригимиз эса вақтни йўқотмаслик учун ҳаммамизга қаҳва ва енгил егулик оладиган бўлди. Анча сувенирлар йиғдик. Кейин бошқа “юмушлар”ни ҳам бажариб ташқарига чиқдик.

Чиқиб қарасак... автобус йўқ. Дўстимиз ҳам йўқ. Икки оғайни тепа сочимиз тикка

бўлиб кетди. Бекатда довдираб тургандик, сал нарироқда бир ёшроқ йигит машинасини ўт олдираётганини кўриб қолдик. Югуриб ёнига бордим ва атобусимизга етволишга ёрдам қил дедим. Қора танли йигит менинг гапимдан мутлақо эсанкираб қолди. Мен унга вазиятни тушунтирдим, у эса жим. Кейин чўнтагимдан 20 доллар чиқардим. Йигит жим. Оббо йигит тушмагур-э, дедиму 50 доллар узатдим. Йигит шошиб чўнтагига солдида, “чиқинглар”, деган ишора қилди. Чиқдик. Машина қўзғалди. Анча тез ҳайдар экан шоввоз.

Учиб боряпмиз, дўстим иккаламиз, шу десангиз, автобусни танишга уриняпмиз, атроф қоронғу. Бир маҳал ортимизда полиция

машиналари кўринди, чироқларини ёқволган ҳолда учиб келишарди. Ҳайдовчи бир сўкиндию машинани шундоққина йўл четидаги, фавқулодда тўхташ жойига тўхтатиб, жуфтакни ростлади. Биз машинадан тушиб нима гаплигини англагунимизча полиция етиб келди... хуллас олиб кетишди. Воқеани айнан шу жойда тўхтатиб, диққатингизни нариги, қаҳва олгувчи дўстимиз ва автобус билан боғлиқ воқеага қаратамиз. Хуллас 20 дақиқа ўтгач, йўловчилар автобусга чиққан. Ҳайдовчининг ҳамма жойидами деган саволига дўстимиз, бизнинг йўқлигимизни айтган. Ҳайдовчи “гоухэд”, деб дўстимизни бизни чақиришга юборган.

Шўрлик ҳаммаёқни қараб чиқиб бизни тополмаган. Ҳайдовчи ичкарига кириб, сотувчи ва бекатдаги ишчилардан икки ўзбек йигити ҳақида суриштирган. Бефойда. Ниҳоят полицияга қўнғироқ қилишган...

Билишимизча, анави йигит, мошинасини ташлаб қолган йигит, ўша машинани ўғирлаб қочган экан. Шу учун биз ундан илтимос ёрдам қил деганда довдираганда. Полицияда анча вақт

бизга ишонишмади. Аммо автобус ҳайдовчиси ва дўстимиздан қўнғироқ тушгач, нима гап бўлганини сезди ва бизни қўйиб юборди. Бундан кейин ҳеч қайси бекатда тушмасликка ваъда бериб йўлда давом этдик.

Фарҳод Филадельфия, Пенсильвания штати.

SAMSUNG GALAXY БилАн тАниШуВ

Келинингиз жуда топқир чиқиб қолди. Яқинда туғилган кунимга AT&T дан Samsung Galaxy олиб совға қилди. Гап йўқ, жуда ҳам хурсанд бўлдим. Гапнинг очиғи бу Америкага келганимиздан буён олганим илк чиройли ва фойдали совға бўлганди. Ҳар қалай замонавий ва кераклилиги тўғрику. Хуллас хурсанд бўлдим, ўзимча мен ҳам унга шу даражада совға қиларман деб ният қилдим. Шундан сўнг ҳар куни янги телефоннинг сир асрорларини ўргана бошладим. Ўрганишим давомида, телефонда эмерженси деган тугмача борлигини аниқладим. Билмадим

сенДВичнинг Энг мАЪқУли

Бир дўстим Subway да ишлайди. Метрода эмас, анави нонни орасига у-бу гўштларни солиб ўраб берувчи емакхонада. Шундан эшитган эдим. Бир куни жуда ҳам чарчаб сўнгги мижозлардан бирига ўша сендвични тайёрлашга киришипти. Мижос келиб бир нималар дегану дўстим ишга киришган. Ўзининг айтишича, дастлаб нонни олган, ўртасини кесган, ўша пайт

ЯнГи иШчи

Пиццахонага янги ишга кирган вақтим эди. Машинага GPSни ўрнатиб олиб, буюртмачиларга пиццаларини обориб берардим. Биласизми, ишнинг жуда ҳам муҳим томони, қанча тез оборсангиз, шунча яхши, зеро хурсанд бўлган мижоз, қалин чойчақа беради. Кечиксангиз эса, баъзан ҳатто гап эшитасиз, норозилик ишхонангизгача етиб келишидан ташқари чойчақасиз қоласиз.

Хуллас, пицца элтиб берувчи ватандошлар бўлса, чойчақага бу қадар ёпишиб олганимнинг боисини билади. Хуллас. Кунлардан бир куни навбатдаги буюртма бўйича йўлга чиқдим, айтилган манзил сари борар эканман, GPS танлаган йўл борган сари торайиб бораётганини сездим. Бир кўчага шошилиб кирсам, йўлакда каттакон мошина турибди. Ортга қайтай десам айланиб қоламан. Бор-э, дедиму,

ҳамма телефонларда борми бу имконият йўқми, аммо менда бор экан. Балким ишим фавқулодда оғир бўлгани учун келинингиз жойлатгандир, билмайман. Хуллас шундай тугмача топдим. Узоқ ўйланиб, бу тугма қурғурни ўрганишга киришдим. Унда, ана шу жойда керакли телефон рақамини жойлаб қўйилса фавқулодда ҳолат бўлганда шу тугмани босиш кифоя бўлиши, телефон ўзи керакли рақамни териб, ўша рақам эгасининг телефонига СМС юбориши ва ҳатто овозли хабар қолдириши айтилган экан. Келинингиз Америкадаги (ҳозирча) ягона энг яқин одам бўлгани учун унинг телефон рақамини киритдим.

Орадан икки уч кун ўтди. Бир куни денг, кечирасизу, ҳожатхонада ўтириб,

мижоз нимадир деган, дўстим фақат “окей” дегану ишида давом этган. Нонни кесиб орасига, агар адашмаган бўлса, товуқ гўшти, мол гўшти (ростбиф) жойлаган, устига пишлоқни қўйган, кейин овқатни бироз қизартириб берувчи мосламага солиб, 30 сония куйдирган, сўнг “кўклама”ларни жойлашга киришган, одатдагидай: карам, помидор, бодринг, исмалоқ, қора зайтун, тузланган бодринг, пиёз... кейин бу масаллиқни обдон майонез билан қоплаган ва нонни ёпгач ўртасидан кесгану қоғозга ўраб мижозга узатган. Айнан шу пайт бирдан нималар қилганини ўйлаб қолган ва

GPSга яхшилаб қараб олиб яёв югурдим.Биринчи қайрилишдан чапга

бурилишим керак, сўнг атиги озроқ юрсам манзилга етаман. Аммо чапга шундоққина қайрилдиму қарасам, кўча шундоққина иккига бўлиниб кетган, иккиси ҳам тўғрига кетадию, фақат озроқ чапроқ ва озроқ ўнгроққа. Оббо, ортга югурдим, машинани юргизиб, GPSга қарадим, чапга ва яна чапга

негадир ўша тугмача эсимга тушиб кетди. Яна нималар қилиш керак экан, кўрайчи деб қараётиб бехосдан анави тугмачани босиб юбордим.

Телефонимда хабар жунатилди, деган

секин мижоздан, “нима тайёрлаб бердим?”, деб сўраган. Мижоз камтарлик билан, аслида мутлақо бошқа нарса буюрмоқчи бўлгани (демак ҳатто буюрушга улгурмаган), аммо дўстим тайёрлаб берган сендвични ҳам бемалол қабул қилшини айтган. Бир қарашда, ёзилганни ўқиб кўпчилик сал жилмайиб қўйиши мумкин холос. Аммо бир дақиқа мижознинг ўрнига ўзингизни қўйиб кўрсангиз, назаримда анча кулгили бўлади. Раҳмат.

АнваржонПиттсбург, Пенсильвания штати.

ва тўғрига. Тушунарли. Яна машинани ўчириб, югурдим. Ана

ўша бурилиш, чапга, кейин яна чапга, икки қадам юришим билан тупик келди. Ҳа, демак наригиси экан, деб унга югурдим, чапга ва ўнгроққа. Югуриб боряпману, уйлардаги рақамлар ғалати денг. Тўҳтадим. Ортга қайтдим. Машинани ёндирдим, GPSга қарадим, тўғри, чапга, кейин яна чапга, атиги озроқ юриш керак ва айтилган манзилга етаман.

Терлаб кетганман денг. Машинани ўчирдим, деярли совуб қолган пиццани олиб яна югурдим. Йўлимни тўсиб турган каттакон машинанинг ёнидан, назаримда 15-мартда югуриб ўтаётиб кўзимни қири билан қарсам, шундоққина ёнгинамда жуда ҳам чиройли бўлиб чапга йўл кетган экан. Мен уни ташлаб кейингисига кираётган эканман. Э, каллаварам, дедиму шартта ўша кўчага кирдим... пастга кетган шунақанги қия кўча бошига келиб қолдим, тасвирлаб бўлмайди. Бўлар иш бўлди. Югурдим,

ёзув чиқди. Тавба. Оббо деганимни биламан, қўшни хонада келинингизнинг телефони овоз берди. Майли, кейин тушинтирарман деб турсам, телефонимга СМС келиб қолди. “Ия, буниси қизиқ чиқдию”, деб мундай қарасам, келинингиз қисқа қилиб, “қоғоз остги тумбочкада”, деб ёзворипти. Кулгидан ўзимни аранг тийдим.

Келинингиз айтишича, телефонига менинг рақамимни киритиб, “дадаси” деб ёзиб қўйган экан. Анави эмерженси кетиб қолганида, унинг телефонига “дадасига ёрдам керак, шошилинг”, деган хабар келипти. Келинингиз ҳам, узоқ ўйланиб ўтирмай шартта анави жавобни йўллапти...

Раҳматиллоҳ, Нью Йорк.

ортиқча ҳаракатнинг кераги йўқ денг, оёқлар ўзи олиб кетяпти. Ана айтилган манзил.

Телефонимни чиқариб, қўнғироқ қилдиму, мижозга, аранг “айм хия” дея олдим. Жавобан қисқа сукут бўлдида, сўнг, “вере ис хия? (қаерда, шу ерда?)”, деган савол янгради. Эшигингни тагидаман дедим. Яна сукунат, сўнг мижоз, “вот аре юдуинг зее? (у ерда нима қиляпсан?)”, деб сўради. Оббо, пиццангни олиб келдим, дедим. Кейин мижоз соф ўзбекчада (мен ўзбек ватандошлар очган пиццахонада ишлайман), “хой каллаварам, нима пиццани қайта олиб келдингми?”, деди.

Музлаб кетдим. Мундоқ қарасам шошилиб пиццахонага телефон қиворибман. Кечирим сўрагунимча, мижознинг ўзи уйидан чиқиб келди. Ойнадан қараб турган экан. Пиццани олиб, аҳволимга бир қарадию, бунақанги пицца ташувчи ҳурматга лойиқ деб жуда ҳам қалин чой пули берди. Ана шунақа гаплар.

НодирКливленд, Охайо штати.

Page 13: ILLEGAL ни LEGALn.ziyouz.com › books › jurnallar › vatandosh › vatandosh_23_2013.pdfйили авиакомпания 2,6 миллион йўловчини манзилига

13www.vatandosh.comVATANDOSH 15 февраль, 2013 йил №23

туРкий ГулиСтон ЁХуд АХлоҚ (Абдулла Авлоний)

Мен бу асари ночизонимни биринчи мактабларимизнинг юқори синфларида таълим бермак ила баробар улуғ адабиёт муҳиблари, ахлоқ ҳаваскорларининг анзори олийларина тақдим қилдим.

Ҳар кун ўлурам шомғача мен ғамга гирифтор,Ҳар шаб ёнарам оташа парвона каби зор.Ҳеч кимса эмас бу мени аҳволима воқиф,Мен хастаяму миллатим ўлмиш нега бемор.

Ношири ва шоири Абдулла Авлоний2-табъи, сана 1336 ҳ./1917 м. Тошкент,

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

АХлоҚ

Инсонларни яхшиликға чақиргувчи, ёмонликдан қайтаргувчи бир илмдур. Яхши хулқларнинг яхшилигини, ёмон хулқларнинг ёмонлигини далил ва мисоллар ила баён қиладурган китобни ахлоқ дейилур. Ахлоқ илмини ўқуб, билуб амал қилган кишилар ўзининг ким эканин, жаноби Ҳақ на учун халқ қилганин, ер юзида нима иш қилмак учун юрганин билур. Бир киши ўзидан хабардор бўлмаса, илмни, уламони, яхши кишиларни, яхши нарсаларни, яхши ишларнинг қадрини, қимматини билмас. Ўз айбини билуб, иқрор қилуб тузатмакға саъй ва кўшиш қилган киши чин баҳодир ва паҳлавон кишидур. Расули акрам набиййи муҳтарам афандимиз: «Мезон тарозусига қўйиладурган амалларнинг ичида яхши хулқдан оғирроқи йўқдур. Мўмин банда яхши хулқи сабабли кечаси ухламасдан, кундузлари рўза тутуб ибодат қилган кишилар даражасига етар», – демишлар.

Сўйласанг сўйла яхши сўзлардан,Йўқса жим турмоқинг эрур яхши.Ўйласанг яхши фикрлар ўйла,Йўқса гунг бўлмоқинг эрур яхши.Ишласанг ишла яхши ишларни,Йўқса бекорлиғинг эрур яхши.

ХулҚ

Инсон икки нарсадан мураккабдур. Бири жасад, иккинчиси нафсдур. Жасад кўз ила бор нарсаларни кўрур. Аммо нафс идрок ила яхшини ёмондан, оқни қорадан айирур. Жасаднинг ҳам, нафснинг ҳам бирор сурати бордурки, ё яхши ва ё ёмон бўладур.

Жасаднинг сурати ҳаммага маълум бир нарсадурки, ҳар вақт кўзга кўриниб турадур. Аммо нафснинг сурати кўзга кўринмайдурган, ақл ила ўлчанадурган бир нарсадурки, буни хулқ деб аталур. Агар бир киши ёшлигида нафси бузулуб тарбиясиз, ахлоқсиз бўлиб ўсдими, «Аллоҳу акбар» бундай кишилардан яхшилик кутмак ердан туруб юлдузларга қўл узатмак кабидур. Расули акрам набиййи муҳтарам саллоллоҳу алайҳи васаллам афандимиз:

«Бир тоғнинг ўрнидан кўчиб кетганини эшитсангиз, ишонингиз, аммо бир одамнинг хулқи бошқа бўлди деб эшитсангиз ишонмангиз», – демишлар.

Хулқи ёмон юз, кўзлидин на судЮз, кўзли хулқни қилмас кашуд.Хулқ маризига даво истасанг,Марг давосин берилур қистасанг.Хулқи ёмонинг кетурар кўп зарар,Хулқинг ўзи бошингга калтак урар.Хулқи фано бўлса дегил алҳазар,Хор-у залилликда қолур дарбадар.

ЯХШи ХулҚ, Ёмон ХулҚ

Ахлоқ уламоси инсонларнинг хулқларини иккига бўлмишлар Агар нафс тарбият топиб, яхши ишларни қилурга одат қилса, яхшиликға тавсиф бўлуб, «яхши хулқ» агар тарбиятсиз ўсуб, ёмон ишлайдурган бўлуб кетса, ёмонлиқға тавсиф бўлуб «ёмон хулқ» деб аталур.

Жаноби Ҳақ инсонларнинг асл хилқатда истеъдод ва қобилиятли, яхши ила ёмонни, фойда ила зарарни, оқ ила қорани айирадурган қилуб яратмишдур. Лекин бу инсондаги қобилиятни камолга еткурмак тарбия ила бўладур. «Қуш уясинда кўрганин қиладур». Инсон жавҳари қобилдур. Агар яхши тарбия топиб, бузуқ хулқлардан сақлануб, гўзал хулқларга одатлануб катта бўлса, ҳар ким қошида мақбул, бахтиёр бир инсон бўлуб чиқар. Агар тарбиятсиз, ахлоқи бузулуб ўсса, Аллоҳдан қўрқмайдурган, шариатга амал қилмайдурган, насиҳатни қулоғига олмайдурган, ҳар хил бузуқ ишларни қиладурган, нодон, жоҳил бир расвойи олам бўлуб қолур.

Расули акрам набиййи муҳтарам афандимиз: «Имони комил бўлган кишилар яхши хулқли бўлурлар, сизнинг энг яхшиларингиз хотунларига яхшилик қилганларингиздур», - демишлар.

Худонинг раҳмат-у файзи ҳама инсонга яксардур,Ва лекин тарбият бирла етушмак шарти акбардур.Туғуб ташлов-ла бўлмас бола, бўлғай бало сизга,Вужуди тарбият топса, бўлур ул раҳнамо сизга.Темирчининг боласи тарбият топса, бўлур олим,Бузулса хулқи, Луқмон ўғли бўлса, бўлғуси золим.Ёмонларга қўшулди Нуҳнинг ўғли, ўлди беимон,Юруди Каҳф ити хублар-ла бўлди оти инсон.

тАРБиЯ

Тарбия – «Педагогия», яъни бола тарбиясининг фани демакдур.

Илми ахлоқнинг асоси тарбия ўлдуғиндан шул хусусда бир оз сўз сўйлаймиз. Боланинг саломати ва саодати учун яхши тарбия қилмак, танини пок тутмак, ёш вақтидан маслакини тузатмак, яхши хулқларни ўргатмак, ёмон хулқлардан сақлаб ўсдурмакдур. Тарбия қилгувчилар табиб кабидурки, табиб хастанинг баданидаги касалига даво қилган каби тарбияни боланинг вужудидаги жаҳл маразига «яхши хулқ» деган давони ичидан, «поклик» деган давони устидан беруб, катта қилмоғи лозимдур. Зероки, «Ҳассину ахлоқикўм» амри шарифи узра хулқимизни тузатмакға амр ўлинганмиз. Лекин хулқимизнинг яхши бўлишининг асосий панжаси тарбиядур.

Ахлоқимизнинг биносининг гўзал ва чиройли бўлишига тарбиянинг зўр таъсири бордур, баъзилар «тарбиянинг ахлоққа таъсири йўқ, инсонлар асл яратилишида қандай бўлсалар, шундай ўсарлар, табиат ўзгармас», – демишлар.

Ёмон хў тузалмайди дармон ила,Ипак ўлмас ип, ранги алвон ила.Боқинг, бир дарахт мевасидур ёмон,Бўлур яхши пайванд, парво билан.Билур ҳар киши аслини рангидан,Ва ёким улангандаги зангидан».

Лекин бу сўз тўғри эмасдур. Чунки тарбиянинг ахлоқга, албатта, таъсири бўладур. Орамизда масал борки, «сут ила кирган, жон ила чиқар», мана бу сўз тўғридур. Расули акрам набиййи муҳтарам саллоллоҳу алайҳи васаллам афандимиз: «Бешикдан то мозорга боргунча илм ўрган», – демишлар. Бу ҳадиси шарифнинг маъноси бизларга далилдур. Ҳукамолардан бири: – «Ҳар бир миллатнинг саодати, давлатларнинг тинч ва роҳати ёшларнинг яхши тарбиясига боғлидур», – демиш. Шариати исломияда ўз болаларини яхшилаб тарбия қилмак оталарга фарзи айн, ўз миллатининг етим қолган болаларини тарбия қилмак фарзи кифоядур. Пайғамбаримиз: «Болаларингизни етти ёшида намозга ўргатингиз. Агар ўн ёшида ўқимаса урингиз», – демишлар.

Ҳар кишининг дунёда ороми жони тарбият,Балки охирида эрур доруламони тарбият.Тарбият ҳамроҳ этадур ҳур ила рузвонлара,Гар десам бўлмас хато жаннат макони тарбият.Эй, Оталар! Жонларингиздан сучук фарзандингиз,Ғайрат айланг ўтмасун вақт-замони тарбият.Мояи зилли хумодур тарбиятнинг сояси,Бизда анқо тухмидек йўқ ошёни тарбият.

тАРБиЯнинГ ЗАмони

Эмди очиқ маълум бўлдики, тарбияни туғулган кундан бошламак, вужудимизи қувватландурмак, фикримизи нурландурмак, ахлоқимизи гўзалландурмак, зеҳнимизи равшанландурмак лозим экан. Тарбияни кимлар қилур? Қайда қилинур? деган савол келадур. Бу саволга, «биринчи уй тарбияси. Бу она вазифасидур. Иккинчи, мактаб ва мадраса тарбияси. Бу ота, муаллим, мударрис ва ҳукумат вазифасидур», – деб жавоб берсак, бир киши деюрки, «қайси оналарни айтурсиз, билимсиз, боши пақмоқ, қўли тўқмоқ оналарми? Ўзларида йўқ тарбияни қайдан олиб берурлар», дер . Мана, бу сўз кишининг юрагини эзар, бағрини ёндурар. Отасига нима дерсиз, десак , қайси ота? Тўйчи, улоқчи, базмчи, дўмбирачи, карнайчи, сурнайчи, илм қадрини билмаган, илм учун бир пулни кўзлари қиймаган, замондан хабарсиз оталарни айтурсизми? Аввал ўзларини ўқитмак, тарбия қилмак лозимдур», – дер. Мана бу сўзни эшитгач, умид қўллари қўлтуқға урилур.

Хайр, бўлмаса муаллимчи десак, «Қайси муаллим? Мақсади пул, маслаги шуҳрат, юқори мактабларда ўқумаган, «усули таълим» кўрмаган муаллимларни айтурсизми? Аввал ўзлари дорилмуаллимин»ларда ўқимаклари, сўнгра дарс бермаклари лозимдур», – дер. Мана бу сўз инсонни ҳайрат дарёсига ғарқ қилур.

Мударрисларга на дерсиз десак, қайси мударрис? Матлаблари ош, мақсадлари чопон, дарслари беимтиҳон, ислоҳ яқинидан юрмаган мударрисларни айтурсизми? Булар ўз вазифаларини билуб, нафсларидан кечуб, замонга мувофиқ равишда дарсларини ислоҳ қилуб, имтиҳон бирла ўқутмаклари лозимдур», – дер. Мана бу сўз ҳар кимни «Алислоҳ» демакга мажбур қилур. Бўлмаса ҳукумат-чи? десак, «хайр , ҳукумат

ҳамманинг отасидур. Ўз фуқаросининг болаларини тарбия қилмак лозим, шунинг учун бизнинг Русия ҳукумати ўгай бўлсак ҳам, ҳар ерда бизлар учун ҳам мактаблар очуб, болаларимизни текин ўқитур. Лекин ўзимиз иш билмаган, ялқов, уйда онамиз тарбияси, отадан пул тарбияси, муаллимдан ахлоқ тарбияси, мударрисдан фунун тарбияси кўрмаганимиздан, ҳукумат мактабларидан ҳам ўз ҳиссаларимизни ололмаймиз», – дер. Мана бу сўз бизларни тарбиядан маҳрум, ҳуқуқнинг на эканин билмаганлиғимизни билдирур.

Алҳосил, тарбия бизлар учун ё ҳаёт – ё мамот, ё нажот – ё ҳалокат, ё саодат – ё фалокат масаласидур. Расули акрам набиййи муҳтарам саллоллоҳу алайҳи васаллам афандимиз: «Инсонларнинг карами динидадур, муруввати ақлиндадур, ҳасаби ахлоқиндадур», – демишлар.

Агар бир қушнинг ёш боласин олиб,Бўлур тарбият бирла йўлга солиб.Онасин олиб асрағон бирла ром,Қилмас киши саъй қилса мудом.Керак тарбият ёшликдан демак,Улуғ бўлса лозим келур ғам емак.Эгур бемашаққат киши навдани,Тўғунчи эгур куйдириб кавдани.

БАдАн тАРБиЯСи

Баданнинг саломат ва қувватли бўлмоғи инсонга энг керакли нарсадур. Чунки ўқумоқ, ўқутмоқ, ўрганмоқ ва ўргатмоқ учун инсонга кучлик, касалсиз жасад лозимдур. Соғ баданга эга бўлмаган инсонлар амалларинда, ишларинда, ибодатларинда камчилик қилурлар. Маишатимизни роҳатда бўлмоғи жасадимизнинг соғлом бўлмоғига боғлидур. Биз сиҳатимизни сақламак ила амр ўлинганмиз, шунинг учун вужудимизи ҳифзи-сиҳатга зид бўлган ёмон одатлар ила чуритмакдан сақланмаклигимиз лозимдур. Бадан тарбиясининг фикр тарбиясига ҳам ёрдами бордур. Жисм ила руҳ иккиси бир чопоннинг ўнг ила териси кабидур. Агар жисм тозалик ила зийнатланмаса, ёмон хулқлардан сақланмаса, чопоннинг устини қўйиб астарини ювуб овора бўлмоқ кабидурки, ҳар вақт устидаги кири ичига урадур. Фикр тарбияси учун маҳкам ва соғлом бир вужуд керакдур. Шунинг учун ота-оналар болалари касал бўлган замон бепарволик қилмай, тезлик ила табиб ёки дўхтурга боқизмак керак.

Имом Шофеъи ҳазратлари: «Илм икки хилдур: бири бадан илми, иккинчи дин илми», – демишлар. Бунга қараганда энг аввал ҳифзи сиҳат қоидаларини билмак, саломатликга терс бўлган нарсалардан сақланмак ила бўладур.

Ичкулик, кўкнор, наша, афюн, тарёк, чилим, нос, попирус каби баданнинг саломатликиға зарарли, оғулик, баъзиси ҳаром, баъзиси макруҳ, баъзиси исроф бўлган нарсалардан қочмак, сақланмак шариат, ақл, ҳикмат юзасидан лозимдур. Расули акрам набиййи муҳтарам саллоллоҳу алайҳи васаллам афандимиз: «Ҳар нарса кўп ичганда маст қиладурган бўлса, ман сизни анинг озгинасидан ҳам наҳй қиламан», – демишлар.

Саломатликни сақлов лозим ишдур.Гунаҳдин сақла жисминг ёз-у қишдур.Касал бўлсанг, бўлур дунё қоронғу,Маишат талх ўлуб ҳасрат чекишдур.Ҳаром-у шубҳадан пок эт ўзингни,Бу дунё айш-у ишратдан кечишдур.Ҳама ишратчи ҳижронликда кетди,Бу оламда бир иш ишлаб кетишдур.Туркий гулистон ёхуд ахлоқ китоби

ФикР тАРБиЯСи

Фикр тарбияси энг керакли, кўп замонлардан бери тақдир қилинуб келган, муаллимларнинг диққатларига суялган, виждонларига юкланган муқаддас бир вазифадур. Фикр инсоннинг шарофатлик, ғайратли бўлишига сабаб бўладур. Бу тарбия

муаллимларнинг ёрдамига сўнг даража муҳтождурки, фикрнинг қуввати, зийнати, кенглиги муаллимнинг тарбиясига боғлидур. Дарс ила тарбия орасида бир оз фарқ бор бўлса ҳам, иккиси бир-биридан ойилмайдурган, бирининг вужуди бириг бойланган жон ила тан кабидур.

Масалан: жой солинмаган яхши бир уйнинг ичида ўтирмак мумкин ўлмадиғи каби, ичига ҳар хил янги ашёлар тўлдуруб зийнатланган эски иморат ҳам ўлтурушга ярамайдур. Башарти ўлтурса, инсонлар: «Эски уйга янги золдивор», «кир кўйлакка жун жияк», «мис қозонга лой тувоқ» деб ҳажв, кулги қилурлар.

Фикр агар яхши тарбият топса,Ханжар, олмосдан бўлур ўткур.Фикрнинг ойинаси олурса занг,Руҳи равшан замир ўлур бенур.

АХлоҚ тАРБиЯСи

Ахлоқ тарбияси: инсонларга энг муҳим, зиёда шараф, баланд даража бергувчи ахлоқ тарбиясидур. Биз аввалги дарсда тарбия ила дарс орасида фарқ бор, дедук, чунки дарс олувчи-билувчи, тарбия олувчи-амал қилувчи демакдур. Шунинг учун тарбия қилувчи муаллимларнинг ўзлари илмларига омил бўлуб шогирдларга ҳам берган дарсларини амал ила чақуштуруб ўргатмаклари лозимдур. Бу равиши таълим ила берилган дарс ва маълумот шогирдларнинг дилига тез таъсир қилуб, муллойи боамал бўлурлар.

Расули акрам набиййи муҳтарам саллоллоҳу алайҳи васаллам афандимиз: «Энг ёмон кишилар илмига амал қилмайдурган кишилар», – демишлар. Агар тарбия қилувчи муаллим ўзи олим бўлуб амалсиз бўлса, бунинг ҳам шогирдларнинг ахлоқига зўр таъсири бўладур. «Домланинг ўзи фалон жойда фалон ишни қилди. Аммо бизларга қилманглар, ҳаромдур, деб ваъз этадур», деб фикр ва хаёлларига бўйла шак ва шубҳа тушуб қоладур.

БАЙТМинбар узра жилва айлаб ваъз этарлар қилма деб,Ўзларин хилватда кўрсанг они қилмоқда эмиш.Ичма сув дерлар биза олтун-кумуш асбобда,Билсамиз мақсудлари қўлтуқға урмоқда эмиш.

ЯХШи ХулҚлАР

Яхши хулқ: бир қисми ўз нафсимизга, бир қисмини бир-биримизга қаршу ишлатмак учун керакли бўлган яхши хулқлар: фатонат, диёнат, исломият, назофат, ғайрат, риёзат, қаноат,шижоат, илм, сабр, ҳилм, интизом, миқёси нафс, виждон, ватанни суймак, ҳаққоният, назари ибрат, иффат, ҳаё, идрок ва зако, ҳифзи лисон, иқтисод, виқор,хавф ва ражо, итоат, ҳақшунослик, хайрихоҳлик, мунислик, садоқат, муҳаббат ва афвдур. Мана бу ёздиғимиз яхши хулқлар ақл ва шаръи шарифга мувофиқ. Аллоҳ таоло ҳам бандалар қошида мақбул ва муътабардур. Эмди бу яхши хулқларни қўлга олмак учун ота-она, муаллим устодларимиз ҳазратларининг ҳикматли насиҳатларини жон қулоғи бирла тинглаб, доим хотирда тутмоқ, ахлоқи яхши кишилар бирла улфат бўлмак, ахлоқи бузуқ ёмон кишилардан қочмак лозимдур. Бизим шариати исломияда «ахлоқи ҳасана» – яхши хулқлар ила хулқланмак, ҳар нарсага ибрат кўз ила боқуб, хулқини тузатмак вожибдур.

Давомикейингибетда>>

Page 14: ILLEGAL ни LEGALn.ziyouz.com › books › jurnallar › vatandosh › vatandosh_23_2013.pdfйили авиакомпания 2,6 миллион йўловчини манзилига

14www.vatandosh.comVATANDOSH 15 февраль, 2013 йил №23

ЎзбекистонКўксимда қўл кўйлаганда мадҳиянг,Истиқлолинг элга берган ҳадиянг.Боболардан мерос қолган тарихинг,Бу жаҳонда тенги йўқдир таърифинг.

Соҳибқирон озодлик деб курашган,Боғу-сарой, обидалар яратган.Чотқол тоғинг Тянь- Шанга туташган, Миллий боғинг байрамингга ярашган.

Самарқанду, Хоразму ,Бухоронг,Қадимийдир кўхна шаҳар миноранг.Тошкенту, Навоий, Гулистонинг,Сенга йўлдош бу ўн икки бўстонинг.

Андижону, Намангану, Фарғонанг,Гул тўшалган гўзал водий остонанг. Чимён ,Чирчик ,Боботоғу ,Нуротанг,Тоғларидан таралади ҳуш ҳавонг.

Сирдарёю ,Сангзор ,Сурхон, Зарафшон,Дарёларинг жўшқин, воҳанг бепаён.Баҳодирлар рақиб билан ёнма-ён,Беллашганда ўғлонларинг чемпион.

Ўзбегимнинг гўзал иссиқ жамоли,Йигитлар мард,барно қизлар иболи,Алишеринг шеъриятинг қироли,Боболарим, момоларим дуоли.

Шаҳарларинг бири уканг, бири аканг,Қорақалпоқ қадрдон республиканг.Нукус, Монғит, Қўнғиротинг ,Тўрткўлинг,Ўзбекистон эли билан бир йўлинг.

Ўғил-қизинг сенинг мадҳинг кўйласин,Шоирларинг гўзал шеърлар йўлласин.Боболарим пок руҳлари қўлласин, Ўзбекистон кундан-кунга гулласин.

СевгисеҳриҚўлимда севгидан битилган китоб, Севгининг сеҳридан қилмокда хитоб. Отабек бу йўлда чекдилар азоб, Зайнаби Кумушига тутганда гулоб. Лайлига етолмай Мажнун эгди бош, Фарҳоднинг севгиси тоғларга сирдош. Бу туйғу қалбларга аланга ёқди,Тоҳирнинг севгиси сувларда оқди.

Интизор қалбларга муҳаббат армон,Зуҳра қабрида ҳам ётар ёнма-ён.Мардларча жонини қилдилар қурбон,Севгининг сеҳрида бўлди қаҳрамон.

Ҳижрондан бўзлайди бу Хамса достон,Севгидан сўзлайди Меҳробдан чаён.Анварнинг севгиси Раънога аён,Шеърий забон ила қилмоқда баён.

Саҳнада санъаткор қайта туғилар,Инсонга бу ҳаёт бир бор берилар.Зулфия ёрига битганда шеърлар,Ҳақиқий севгидан вужудим титрар.

Чин севги юракда бир бор туғилар,У ошиқ дилларнинг сўзида яшар.У билан ҳар наҳор олам яшарар,У билан мунаввар кўринар башар.

Севмаган юракга беролмайсан нур,Жаннатнинг боғлари бўлур беҳузур.Ўтган кунларимга минг бора шукур,Севганим дилимни ёритган бир нур.

Қўлимда сен учун қўйилган шароб,Қалбимда сўзларим сен учун сероб.Мен севги пойига бош эгай шу тоб,Сен ҳаёт йўлларим ёритган офтоб.

ЙигитларгаЭр йигитнинг рўзгори бор, йўли бор,Тоғни талқон қиладиган қўли бор.Ҳар бир йигит ўз йўлидан қолмасин,Бировга ҳеч оғирлигин солмасин.

Йигитларнинг бир- биридан фарқи бор,Давраларда ўтирганда ўрни бор.Бирор сўзни билиб, билмай сўзламанг,Яхши сўз кўп, ёмонини кўзламанг.

Мард йигитнинг орзуси бор, аҳди бор,Меҳнат қилиб эришолса тахти бор.Шўх йигитнинг юрагида дарди бор, Севгисига эришолса бахти бор.

Агар ,кимнинг танасида шашти бор,Демак, унинг яшашида гашти бор.Ҳеч бир йигит ўз йўлидан қолмасин,Бировга ҳеч оғирлигин солмасин.

Моҳларойим

Моҳидил Шерманова

1968 йил Сирдарё шаҳрида туғилган.

Тошкент Давлат Маданият ва Тошкент Давлат Молия олийгоҳларида таҳсил олган.

Тошкент шаҳарида таълим ва банк соҳаларида ишлаган.

Моҳларойим таҳаллуси билан ижод қилмоқда.

Расули акрам набиййи муҳтарам саллоллоҳу алайҳи васаллам: «Исломиятда бузуқлик йўқдур, бузуқликни устига олув ҳам йўқдур. Исломиятда энг муътабар кишилар яхши хулқ эгаларидур», – демишлар.

БАЙТЯхши бирла юрса, ҳар ким мақсуди ҳосил бўлур,Юрса нодонлар ила, бир кун бориб қотил бўлур.Катталар қилган насиҳатни кичиклар олмаса,Оқибат хулқи бузуқ бир беадаб жоҳил бўлур.

ФАтонАт

Фатонат ақл эгаси бўлув демакдир. Ақл инсонларнинг пири комили, муршиди ягонасидур. Руҳ ишловчи, ақл бошловчидур. Инсон ақли ила дин ва эътиқодини маҳкам қилур, шариат ҳукмларига бўюнсунар. Ақлсиз жинни кишилар буларга бўюн қўймас, шариатдан ташқари ишларни ҳам қилур. Жаноби Ҳақ инсонни ҳайвонлардан сўз ва ақл ила айирмишдур. Ҳайвонлар ўзларига бўлаклар тарафидан келадурган зулм ва жабрларни шох, тиш, тумшуқ, тирноқлари ила қайтарурлар. Лекин инсон жаноби Ҳақ тарафидан берилмиш ақл ва идроки соясида ўзига келадурган зарар ва зулмлардан сақланур. Ер юзидаги ҳайвонларни асир қилуб, бўйнидан бойлаб, ипларининг учини қўлларига берган инсонларнинг ақлидур.

Илм инсонларнинг мадори ҳаёти, раҳбари нажотидур. Илм ўрганмак, олим бўлмак учун мактабга кирмак, муаллимдан таълим олмак лозим. Ақлсиз кишилар на мактабга кирар ва на муаллимни билар. Расули акрам набиййи муҳтарам саллоллоҳу алайҳи васаллам афандимиз: «Эй инсонлар! Ақлингизга тавозеъ қилингиз. Сиз жаноби Ҳақ буюрган ва қайтарган нарсаларни ақлингиз ила билурсиз», – демишлар. Ҳукамолардан бири: «Агар ақлингни қўли нафсингни

жиловини ушласа, сани ёмон йўлларга кирмоқдан сақлар. Ҳар нарса кўп бўлса, баҳоси арзон бўлур, ақл эса илм ва тажриба соясида қанча кўпайса, шунча қимматбаҳо бўлур», – демиш.

Ақлдек зебо сифатни кўрди Ҳақ, инсонга эб,Оқил инсонлар билан берди жаҳон-оламга зеб.Ақл нури бирла тўлди дунёга илм-у ҳунар,Ақлсиз инсон қачон билғусидур нафъ-у зарар?Ақлсизлар билмагайлар дин надур, дунё надур?Бўлмаса ақли билурми фарз ила суннат надур?

диЁнАт

Диёнат аллоҳ ҳузурина яқин қиладурган муқаддас эътиқоддурки, оламда мундан суюкли нарса йўқдур Дин ва эътиқоди саломат бўлмаган кишилар ҳақни ботилдан, фойдани зарардан, оқни қорадан, яхшини ёмондан айира олмас, мундай кишилардан на ўзига ва на бошқа кишиларга, ва на миллатга тариқча фойда йўқдур. Дин жаноби Ҳақ тарафидан бандалари учун қурилмиш тўғри йўлдурки, банда дунё ва охиратда бу йўл ила соҳили саломатга чиқар. Дин уламолари диний китобларда Аллоҳ таолога ибодат қилишнинг йўл ва қоидаларини баён қилмишлар. Ибодат икки турли бўладур: Бири тан ибодати, иккинчиси руҳ ибодати. Тан ибодати таҳорат, намоз, рўза, закот, ҳаж каби амаллардурки, буларнинг ҳар бирини ўз вақтида шариатга мувофиқ равишда миннат қилмасдан, риё қилмасдан дилни поклаб, ниятни холис қилуб, шавқ ва завқ ила адо қилмоқ лозимдур. Руҳ ибодати қалб ила адо қилинадурган ибодатдурки, эътиқодни маҳкам, дилни пок қилуб, Қуръон, Ҳадис, фиқҳ каби диний китоблар оқилганда жон қулоғи ила тинглаб асарланмакдур. Бир киши тан ибодатини қилуб, руҳ ибодатини қилмаса, ё руҳ ибодатини қилиб, тан ибодатини қилмаса ўз вазифасини адо қилмаган бўладур. Ақл дин ила, дин

амал ила, амал тақво ила камол топар. Дин инсонларнинг дилидан саховат, марҳамат, шафқат, улфат, мурувват эшикларини очуб, саодат ва саломат бўстонига олиб борур. Расули акрам набиййи муҳтарам саллоллоҳу алайҳи васаллам афандимиз: «Аллоҳни кўз олдингда кўруб тургандек ибодат қил, зероки, сан они кўрмасанг ҳам, албатта, Ул сани кўрадур, нафсингни ўлган ҳисоб эт», – демишлар.

БАЙТПок қилгил динингни, имонингни,Қул ҳувар-раҳмон оманно биҳ.Динингни ёқмасун ҳавас зинҳор,Ва қино раббано азобан-нор.

иСломиЯт

Исломият бутун инсониятдур. Инсоният эса яхши хулқдан иборатдур . Исломиятни расули акрам саллоллоҳу алайҳи васаллам афандимизнинг ёлғуз ўзлари бутун дунё юзига яхши хулқлари соясида тарқатдилар. Саҳобалар ҳам Пайғамбаримизнинг орқаларидан эргашуб, маҳкам эътиқодлари, яхши ахлоқлари, пок қалблари, ўткир шижоатлари ила ер юзуни титратдилар. Кундан кун исломиятнинг шавкат ва қуввати ортди. Оламга маданият, маърифат, мусовот, адолат уруғлари Арабистон ярим оролидан ёйилди. Бунинг сабаби саҳобалардаги метин эътиқод, бузулмас иттифоқ, соф қалб, яхши амал, холис ният, туганмас ғайрат, гўзал ахлоқ эди. Ҳар нарсанинг офати ўлдиғи каби замонларнинг ўтуви ила исломиятнинг иттифоқина кўз тегди. Мусулмонлар орасига тафриқа тушди. Ҳикмат эгалари, фунун соҳиблари исломиятдан қувланди. Илм-у ҳикмат хазиналари қулфланди. Жаҳолат, адоват ҳукм сурди-да, бўйла ўлди:

Афсус экинзорни селоб олибдур, Деҳқонни фалокат босуб, уйқуда қолибдур.

Мусулмонларнинг дилига иттифоқ ўрнига нифоқ, адолат ўрнига зулм, муҳаббат ўрнига адоват, ғайрат ўрнига

атолат, мурувват ўрнига ғазаб, саховат орнига бухл, тавозуъ ўрнига кибр, садоқат ўрнига ифтиро, шафқат ўрнига ҳасад, ҳилм ўрнига ҳамоқат, ҳурмат ўрнига хусумат, қаноат орнига тама, сабр ўрнига ғурур, иқтисод ўрнига исроф, афв ўрнига даҳшат, саъй ўрнига сафоҳат, ғайрат ўрнига хурофот ерлашди. Мана, шул ёмон хулқлари сабабидин асри саодатдан буён исломият кейин қараб кетди. Ғариб миллатнинг чин хулафоси, уламоси, ҳукамоси тахтиндан, мансабиндан мазҳабиндан сурулди. Одиллар ерина золимлар, олимлар ерина абу жаҳллар, булбуллар ерина қарғалар, қумрилар ерина бойқушлар, билмам ва ҳокимлар ерина кимлар ўтурди. Шул сабаблара мабни исломият дунёси инқироз саҳросина юзланди. Ислом ҳукуматларида бирин-кетин кўздин ниҳон ўлди.

Етса навбат ўлтурар бойқушСулаймон томига,Ўрмагучлар ин қўярАфросиёб айвонига.

нАЗоФАт

Назофат деб аъзоларимизни, кийимларимизни, асбобларимизни пок ва тоза тутмоқни айтилур. Поклик зеҳн ва идрокингни кенг ва ўткур қилур. Халқ орасида эътибор ва шуҳратга сабаб бўлур. Поклик ила ҳар хил касаллардан қутулуб, жонимизнинг қадрини билган бўлурмиз. Пок бўлмак саломатимиз, саодатимиз учун энг керакли нарсадур. Пок бўлмаган киши Аллоҳ ҳам халқ қошида севимсиздур. Йиртиқ, эски кийимлар киймак айб эмас, янги кийимларни кир қилуб, ёғини чиқаруб юрмак зўр айб ва гуноҳдур. Чунки бу иш шариатга терс, тарбияти баданга зид, ажнабийлар кўзига исломиятни чиркин қилиб кўрсатмоқ бўладур, ҳам бир йилга етадурган кийимлар олти ойга етмай, қирқилуб тамом бўладур. Бу исроф, мол қадрини билмасликдур. Ифлослик балосидан поклик давоси ила қутулмоқ керак. Балиқнинг ҳаёти сув ила ўлдиғи каби, инсоннинг саломатлиги ҳаво иладур. Агар тан пок бўлуб ювилиб

турмаса, қулоқ кир бўлса, эшитмагани каби бадан ҳам ўзига керак бўлган ҳавони ичига ололмас, ичидаги рутубат ҳам кирдан ўтуб чиқуб кетолмас, чунки бадан элак каби кўзликдур. Агар кўзи кир олса, ун туруб сув ҳам ўтмас, шунинг учун тамиз бўлмаган кишилар қўрқинч касалларга тезгина гирифтор бўлурлар. Шодлиқлари ғамда, олтундан қадрли умрлари касалхоналарда ўтар. Мана шуларни риоя қилуб, шариатимиз бизга покликни фарз қилмишдур. Поклик мусулмонлиғнинг илдизидур. Шунинг учун тани, кийими, жойномози пок бўлмаган кишининг ибодати ҳам дуруст бўлмайдур. Расули акрам набиййи муҳтарам саллоллоҳу алайҳи васаллам афандимиз: «Ислом дини пок диндур. Бас, пок бўлингиз, пок бўлмаган киши жаннатка кирмас», – демишлар.

Халқи олам севгусидур тозалик, покни,Поклик орттургусидур фаҳм ила идрокни.Ҳар кишини кўксида поклик нишони бўлмаса,Тозалик майдонидан қувғайлар ул бебокни.

САЪй ВА ҒАйРАт

Саъй ва ғайрат деб устига юкланган ибодат ва хизматларни ҳаракат бирла адо қилмакни айтилур. Шариат ҳам ақл юзасидан ялқовлик қилуб, ишсиз, бекор юрмак дуруст эмасдур. Зероки, Қур ъони карим бизларни саъй қилмоқға амр этмишдур. Дангасалик ҳар вақт инсонни хор, тама балосига гирифтор қилур. Бир ишга машғул бўлган кишилар вақтнинг ўтганини билмас, ялқов кишилар учун бир соат ўткармак қиёматдан қийиндур. Ғайрат вужудимизга қуввати масъуд ва бахтиёр бўлишимизга сабабдур. Шунинг учун ҳар биримиз саъй қилуб, ўз кучимиз ила маишатимизга керак бўлган нарсаларни топуб, бошқаларга муҳтож бўлмай роҳат-роҳат яшамоқ лозимдур. Сиҳатимиз, саодатимиз, сарватимиз, қаноатимиз, сабримиз, фазилатимиз, алҳосил, бутун ҳаётимиз ҳаракатимизга боғлидур. Ҳаракатлик кишилар тезгина мақсудларига етурлар. Ялқов кишилар ҳар нарсадан маҳрум, доим бошқаларнинг ёрдамига муҳтож бўлуб хорликда қолурлар.

Киши ёш вақтида илм ва маърифат, ҳунар ва санъатга бўйин қўймаса, тараддуд қилмаса, албатта, қора ишчи бўлуб қолур. Шариатга терс, қонунга зид бўлмаган хизматларни қилмак айб эмасдур. Агар бунга ҳам бўйин қўймай бу кўмирчилик, бу темирчилик менга муносиб иш эмас деб, дангасалик қилуб, ишсиз юрса, зўр айб, ғайратсизликдур. «Гайратликдан имон қутилмас» деган масал бор. Бунга қараганда дунё ва охиратимиз учун ғайратни қўлдан бермаслик лозимдур. Ғайрат имона, салобати виждона далолат этар. Ҳазрати Умар эшик олдида бекор ўтирган бир кишини кўруб: «Ғайратсиз кишилардан Худо безор, исломият ғайрат ила ривож топди, сандек ялқов кишилардан исломият ҳазар қилур», – демишлар.

Ҳақ буюрди: «Лайса лилинсони илло мо саъй»,Ғайрат ила ўтди оламдан Муҳаммад Мустафо.Биз-да умматмиз, қилайлук саъй ила хайр-у сахо,Қилсалар шояд шафоат соҳиби рўзи жазо.

Давомикейингисонда!

Page 15: ILLEGAL ни LEGALn.ziyouz.com › books › jurnallar › vatandosh › vatandosh_23_2013.pdfйили авиакомпания 2,6 миллион йўловчини манзилига

15www.vatandosh.comVATANDOSH 15 февраль, 2013 йил №23

Рауф ПАРФИЎткир ҳошимов: “Талабалигим олтин давр бўлмаган!”

SUDOKU

Севимли адибимиз Ўткир Ҳошимовнинг ҳаёт йўли билан сиз мухлисларни бир оз ҳамнафас қилаётганимиздан хурсандмиз.

Аждодларим билан фахрланаманҲар кимнинг аждодлари орасида

улуғ инсонлар бўлиши мумкин. Мен ҳам тарихда эзгу ишлар билан ном қолдирган бобокалонларим билан фахрланаман ва бу ҳақида айтсам газетхонлар тўғри тушунади, деган умиддаман.

Тошкентда, Олий Мажлис биноси ёнида, Алишер Навоий номидаги Миллий боғида қадимий мадраса бор — Абулқосимхон мадрасаси. Бу мадрасани 1850 йили бунёд этган зоти шариф — Абулқосимхон эшон менинг бабокалоним бўлган эканлар.

Абулқосимхон эшон 1865 йилда Чор Россияси Тошкентни истило қилганида, шаҳар ҳимоячилари сафида бўлган.

Ўша пайтда чиқадиган «Туркистон вилояти газети»нинг муҳаррири, тарихчи олим Николай Остроумов ўзининг бир қанча китобларида Тошкентдаги ёрқин сиймолар, жумладан, Абулқосимхон эшон ҳақида ғалати ва қизиқарли далилларни ёзиб қолдирган. У 1885 йили Абулқосимхон эшон билан қилган суҳбати ҳақида бундай деб ёзади: «Мен у киши билан турли масалалар ҳиқида икки соат суҳбатлашдим. Ўзи олим киши бўлгани учун ўқувчиларга тарбия бериш ниятида ўз ёнидан ўттиз минг сўмга яқин пул сарфлаб, Бешёғоч даҳасидаги ҳовлиси ёнида пишиқ ғиштдан мадраса бино этган. Мадрасада баъзан юз, баъзан эллик талаба ўқиши учун йилига икки минг сўм сарфлайди. Мен Туркистон генерал-губернаторининг ижозат билан 1885 йил 22 июнда ўлкада дарахтлар ва гулларни яхши парвариш қилиш борасида кўргазма уюштираётганимизни айтганимда Абулқосимхон эшон «Дарвоқе, деҳқончиликка машғул бўлмоқ Худойи таолонинг кароматидур. Марҳум қиблагоҳимдан менга пул қолган эмас. Мазкур мадрасани ва анда бўладурғон тамомий харажатларни деҳқончиликдан ҳосил қилиб турибман», деб бизга жавоб

қайтарди…»Остроумов у зоти шарифнинг

яна бир ибратли фикрини ёзиб қолдиради:

«Одамзотнинг нафси таомсиз ўлганидек, илмсиз одамнинг дили ўликдир!»

1892 йили Тошкентда вабо касали тарқалади. Муттасил кўпайиб бораётган солиқлардан тинкаси қуриган, истилолар зўравонлигидан тоқати тоқ бўлган халққа вабо ортиқча эди. Шунданми, халқ оёққа туради. Шу тариқа «Вабо қўзғолони» номи билан тарихга кирган миллий озодлик ҳаракати бошланади. Чор лашкарлари Эски шаҳарга бостириб киради. Шунда Абулқосимхон эшон муқаррар ўлимни бўйнига олиб, генерал-губернатор Вревскийга жуда мантиқли ариза ёзиб, қабулига киради. Унга бу икки томон учун ҳам фожеага олиб келишини англатади. Шу тариқа чор аскарлари шаҳардан олиб чиқилади.

Яна бир ибратли воқеа. 1892 йил 30 июн куни Абулқосимхон эшон Хўжа Аҳрор Жоме масжидида минг-минглаб одамлар олдида «Тарихда Шоҳ Бобур ўғли Ҳумоюн ўлимини Аллоҳдан тилаб олади. Мен Аллоҳдан вабо балосини ўзимга тилаб олмоқчиман», дейди.

Бу ҳайратомуз ҳодиса Н.Остроумовнинг «Фон Кауфман — Туркистон ўлкасининг ташкилотчиси» китобида шундай тасвирланади: «Мункиллаган ёшда сўнгги кунлардаги воқелардан («Вабо қўзғолони»дан, демоқчи) қаттиқ ларзага тушган муҳтарам Абулқосимхон шундан сўнг тезда — 4 июлда вабо касаллигидан вафот этди. Қизиқарлиси шундаки, шундан кейин вабо барҳам топганини тошкентлик сартлар унинг вафотига нисбат беришди…»

Худога шукр, Истиқлол шарофати билан мадраса атрофи чинакам сайлгоҳга айлантирилди. Бу ерда буюк бобомиз Алишер Навоий ҳайкали бунёд этилгани, Миллий боғ яратилгани қалбимизни қувончга тўлдиради.

Бир умрлик сабоқУрушдан кейинги авлоднинг

болалиги қанақа ўтган бўлса меники ҳам шундай ўтган. Мен ҳалол меҳнати билан кун кўрадиган оилада вояга етганман. Ота-онам ҳаромдан ва ёлғондан ҳазар қилишни ўргатишган. Ҳалиям шу шиор билан яшайман. Фарзандларимга ҳам шуни уқтираман.

Болалигимдаги бир воқеани айтиб берай. Уйимиз ёнида жийдазор бўларди. У ерда мен тенгдош ўртоқларим билан сигир боқардим. Ўша пайтда сигирни ёғоч қозиқ билан арқонлаб қўярдик. Ёғоч қозиқнинг ёмон томони шундаки, қоқаверсангиз, синиб кетади. Бир куни жийдазордан темир қозиқ топиб олдим, озгина арқони билан.

Қозиқни сигиримизнинг арқонига боғлаб, уйга келдим. Ярим кечаси адам уйғотди. Қўлида темир қозиқ. «Қозиқни қаердан олдинг?» деди. «Топиб олдим», деб жавоб қайтардим. «Қаердан?» «Қийшиқ жийданинг тагидан!» «Жийданинг тўғриси бўлмайди. Ҳаммаси қийшиқ бўлади», деди адам жаҳл билан ва «Қаердан олган бўлсанг, худди ўша жойга олиб бориб ташла, ҳозироқ!» деди. Ёш боламан, ярим тун бўлса, чакалакзор. Яна Дарҳон анҳорининг лопиллаб турган кўпригидан ўтиш керак… Албатта қўрқдим! Энди чиқиб кетаётгандим, менга раҳми келиб, акам эргашмоқчи бўлди. «Ўзи ташлаб келади!» деди адам қатъият билан. Амаллаб кўприқдан ўтиб, чакалакзор томонга қозиқни улоқтириб, қайтиб келдим. Лабимга учуқ тошганини ҳисобга олмаганда ҳеч нарса бўлмади. Лекин уч-тўрт кундан кейин адам яна ёнига чақириб олди-да, бундай деди: «Сен топиб олган қозиққа биров молини бойлагани аниқ. Агар ўша молни кимдир ўғирлаган ёки мол адашиб кетиб қолган бўлса-ю, қозиқ бизнинг уйдан чиқиб, ўша одам сени ўғри гумон қилса нима бўлади? Биз нима деган одам бўламиз?» Мана шу воқеа менга бир умрлик сабоқ бўлди.

«Худо кўнглига солмагунча…»Асар ёзиш фарзанд кўришга

ўхшайди. Ҳақиқий асар ёзилмайди, туғилади. Мен бунга қаттиқ ишонаман. Яна битта шиорим бор: «Худо кўнглига солмагунча, ҳақиқий ёзувчи қўлига қалам олмайди».

«Диплом иши ёзмаганман!»Талабалик — олтин даврим,

дейишади. Менинг талабалигим олтин давр бўлган эмас! Трамвайнинг майдончасида ўтган. Сабаби, ишлайдиган газета таҳририяти Навоий театрининг, факультетим эса ўша пайтдаги Ҳамза театрининг ёнидаги бинода эди. Тушгача ишласам, пешиндан кейин трамвайга ўтириб, ўқишга югурардим. Ёки тушгача ўқишга борсам, тушдан сўнг ишга чопардим.

Талабалигим ҳам ўқиб, ҳам ишлаб ўтганидан афсусланмайман. Чунки, талабаликда ишлаганларнинг тажрибаси бошқалардан олдинроқ шаклланади. Шуям сабаб бўлса керак учинчи курсда ўқиётган пайтимдаёқ биринчи китобим чиққан. Яна бир фойдали томони — у пайтда университетни битираётган талаба ҳам диплом иши ёзиши, ҳам давлат имтиҳони топшириши керак эди. Мен диплом ишига мавзу сўраганимда Воҳид Абдуллаев деган домламиз «Сизнинг китобингиз чиққан-ку, шунинг ўзи диплом иши! Биз нима учун талабаларни ўқитамиз, китоб ёзишларингиз учун-да!» деган. Шу билан китобимнинг ўзи диплом иши бўлган.муҳаббат ҳақида

Мен муҳаббатнинг муқаддас ва буюк туйғу эканлигига қаттиқ ишонаман. Агар муҳаббат бўлмаса одамзот аллақачон ҳайвонга айланиб кетарди. Шу боисдан севги туйғусига, муҳаббатга эҳтиромим баланд. Ўзим ҳам севиб турмуш қурганман.

ойнинг ўн беши…Инсон ҳаёти шаҳмат

тахтасидаги пиёданинг юришига ўхшайди. Оқ катакдан ҳам, қора катакдан ҳам ўтиши мумкин. Одам қийинчиликдан қочмаслиги лозим. Чунки ҳар бир одамнинг ҳаётида ёруғ дамлар ҳам, сояли паллалар ҳам бўлади.

носвой ва атир ҳидиМен ҳамма устозларимни

бирдай ҳурмат қиламан. Мактабда дарс берган ўқитувчимдан тортиб, университетда сабоқ берган домлаларимни, биринчи асаримни чоп этган устозларим-у, қўлимга биринчи маошимни тутқазган кишини… Лекин устозларим ичида уч кишини алоҳида эҳтиром билан тилга оламан. Булар — Абдулла Қаҳҳор, Саид Аҳмад, Озод Шарафиддинов. Улар ҳамиша менга тўғри йўл кўрсатишган, хатоларимни тузатишган, ютуғимдан қувонишган.

Бу устозларимнинг ҳаммаси билан қизиқарли воқеалар кўп бўлган. Саид Аҳмад ака билан-ку, Ўзбекистоннинг ҳамма туманларида бўлганмиз. Ота-боладек қадрдон эдик. У киши юрган йўлда этагидан кулгу тўкиларди. Қайси даврага борса, хушчақчақ кайфият уйғонарди…

Бу ҳақда «Саид Аҳмад сафарда» номли асар ҳам ёзганман. Яқин кунларда балки «Даракчи»га берарман. Шундан биттасини айтиб берай. Қайси вилоятга бормайлик, албатта учрашувга чақиришарди. Фарғонага борганимизда тағин бир катта учрашув бўлди. Мухлислар Саид Аҳмад акага савол беришди: «Энг яхши кўрган шогирдингиз ким?» Устоз айтдики, «ҳамма шогирдларимни яхши кўраман. Аммо мана буниси (мени кўрсатди) билан юриш айниқса «удобний». «Нега?» деб сўрашган эди, устоз ғоят «жиддий» сабабини айтди: «Ўткир оналар, чол-кампирлар ҳақида кўп ёзади. Мен эса ёшлар, йигит-қизлар ҳақида ёзаман. Шунинг учун қаерга борсак, учрашув тугаши билан Ўткирни кампир ва чоллар, мени эса чиройли-чиройли қизлар ўраб олади. Бир соатдан кейин Ўткирдан носвой ҳиди келса, мендан атир ҳиди келиб туради. Ишонмасанглар, бир пасдан кейин ҳидлаб кўринглар».

«Фарзандларим — фахрим»

Бир шиорим бор: «Ота-онаси билан фахрланган фарзанд — бахтли фарзанд. Фарзандлари билан

фахрланган ота-она — ўн ҳисса бахтли». Чунки ҳар бир ота-она фарзандлари ўзидан кўра комилроқ, яхшироқ бўлишини орзу қилади. Фарзандларимга доим бир гапни такрорлайман: «Иложи бўлса мен қилган савобли ишлардан битта кўпроқ эзгу иш қил, мен қилган хатолардан битта камроқ хато қил!»

Менимча, фарзандаларим шу ўгитга амал қилиб келяпти. Бир ўғил, бир қизим, бешта неварам бор. Ҳозирча улар ҳақида бирон ёмон гап эшитганим йўқ.

«менинг бойлигим…»Ёзувчи учун энг катта бойлик —

китобхон меҳри. Китобхон меҳрини ялиниб ҳам, зўравонлик қилиб ҳам, пул бериб сотиб олиб ҳам бўлмайди. Худо шундан бегона қилмасин.

Бугун…Инсон маълум ёшга боргандан

кейин босиб ўтган йўли ҳақида ўйлашга мажбур бўлади. Бу табиий. Мен ҳам шу пайтгача ёзган асарларимни «Танланган асарлар»га (ёки «Сайланма» деймизми) тўплаш билан бандман. Улар орасида қирқ йил олдин ёзилган бўлса ҳам ҳалигача китобхонни ўйлашга, ҳаяжонланишга ундайдиган асарларим бор деб умид қиламан. «Дунёнинг ишлари», «Баҳор қайтмайди», «Икки эшик ораси», «Тушда кечган умрлар», «Дафтар ҳошиясидаги битиклар» шундай китоблар бўлса ажаб эмас.

Касал қилар асарлар…Ижодкор учун аввало, Худо

берган истеъдод керак.Ҳозир адабиётга кўплаб

ёш қаламкашлар кириб келяпти. Шеъриятда ҳам, насрда ҳам яхши асарлар яратиляпти. Бундан қувонмоқ керак.

Лекин мени жиндай иштибоҳга соладиган ҳолат ҳам бор. Афсуски, бугунги кунда бир марта ўқишга арзийдиган китоблар, бир марта кўришга арзийдиган спектакллар, фильмлар кўпайиб кетяпти. Бунақа асарлар бир марта ишлатиладиган шприцга ўхшайди. Бир марталик шприцнинг фойдаси бор — касални даволайди. Бунақа асарлар эса одамни касал қилади, ўзини эмас-ку, дидини.

Янги замон тафаккури билан қалам тебратаётган укаларим ва сингилларимга ижодкорлик инсон қисмати эканини, зиммага жуда катта масъулият юклашини айтгим ва уларга омад тилагим келади.

Наргиза УСАНБОЕВА суҳбатлашди.“Даракчи” газетаси.

Page 16: ILLEGAL ни LEGALn.ziyouz.com › books › jurnallar › vatandosh › vatandosh_23_2013.pdfйили авиакомпания 2,6 миллион йўловчини манзилига

16www.vatandosh.comVATANDOSH 15 февраль, 2013 йил №23To AdverTiSe iN vATANdoSH pLeASe cALL: (212) 372-3050